Терри - АПЛда беш марта сардор сифатида чемпионликка эришган илк футболчи
13 may 2017 09:25
News
Терри - АПЛда беш марта сардор сифатида чемпионликка эришган илк футболчи
«Челси» сардори Жон Терри клуби билан бешинчи марта АПЛ чемпиони бўлди.
36 ёшли футболчи бешинчи марта сардор сифатида Англия премьер-лигасида ютган дунёдаги биринчи футболчига айланди. Бу борада «Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рой Кинни (4та) ортда қолдирди.
«Челси» олтинчи марта Англия чемпиони бўлди (1954/55, 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15, 2016/17). Шулардан бештаси премьер-лига даврига (1992 йилдан кейин) тўғри келади. Бу борада рекордчи МЮ – 13та чемпионлик.
1998 йилдан буён «Челси»да ўйнаб келаётган Терри мавсум тугагач клубдан кетади.
Link :
Source : twitter.com/GracenoteLive
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments