Latest news

02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  6 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  10 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  16 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  49 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  514 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  9

Тьерри Анрининг яқин орада янгиланмайдиган беш рекорди News

Тьерри Анрининг яқин орада янгиланмайдиган беш рекорди

Франциялик собиқ ҳужумчи Тьерри Анри фаолиятини якунлаганига бир ярим йилдан ошди.

Анри 20 йиллик футболчилик фаолиятида ҳам терма жамоа, ҳам клуб доирасида кўплаб совринлар ва шахсий совринларга эга чиқди.

У фақат битта катта совринга эга чиқа олмаган - «Олтин тўп». Аммо 38 ёшли футболчи шунчалик кўп рекордлар қайд этганки уларнинг кўпини яқин орада такрорлашнинг имкони деярли йўқ.



Рекорд №1.

Тьерри Анри беш бор (2000, 2003, 2004, 2005, 2006) Францияда йил футболчиси бўлган. Бу мамлакатнинг мутлоқ рекорди ҳисобланади

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчилар: Карим Бензема ва Франк Рибери уч мартадан энг яхши бўлишган.

"Вальбуэна иши" туфайли Бензема яқин орада Францияда йил футболчиси бўлмаса керак. Риберининг эса ёши анча катта бўлиб қолди ва уни жароҳатлар кўп қийнайди. 33 ёшли футболчи энди яна олдинги даражага чиқишига ишониш қийин.



Рекорд №2.

Франция терма жамоасидаги энг яхши тўпурар – 51та гол.

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчи: Карим Бензема – 27та гол.

Айни пайтда Бензема юқоридаги сабаб туфайли терма жамоадан четлатилган. Карим қачон термага қайтиши номаълум. Карим 27та голни 10 йил давомида урганини ҳисобга олсак Анри бемалол ухлайверса бўлади. Бенземадан кейинги ўринда Ҳали фаолиятини тугатмаганлар орасида Франк Рибери турибди - 16.



Рекорд №3.

«Арсенал» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар. Анри клуб сафида 9 йил ўйнаб рақиблар дарвозасига жами 228та гол урган.

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчи: Робин ван Перси.

228та гол албатта жуда катта натижа. Ван Перси ҳисобида 132та гол мавжуд. Август ойида 33 ёшни қаршилайдиган голландиялик футболчи Лондон клубидан кетганига анча бўлди. Келажакда клубга қайтишига ҳеч ким ишонамаса керак.



Рекорд №4.

Тьерри Анри Англия Премьер-Лигасига асос солинганидан кейин тўрт марта тўпурар бўлган (2001/2002, 2003/2004, 2004/2005 ва 2005/2006).

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчи: Робин ван Перси 2 марта.

Голландиялик ҳужумчи Премьер-Лигада 2 бор тўпурар бўлган. Ван Перси айни пайтда Туркияда ўйнамоқда ва яқин орада Англияга қайтиши сўроқ остида? Қайтган тақдирда ҳам тўпурар бўла оладими. Ростини айтсак ван Персидан кўра ҳозирча бир марта тўпурар бўлган Серхио Агуэро Анрининг рекордига яқинлашиши ҳақиқатга яқин бўлса керак. Бироқ яқин йиллар ичида Тьерри бу рекордни ҳам ҳеч кимга бермаслиги аниқ.



Рекорд №5.

Анри Англияда футбол журналистлари Ассоциацияси талқинига кўра уч бор энг яхши футболчи бўлган – 2003, 2004, 2006.

Ушбу соврин 69 йилдан буён топшириб келинади. Фақат 8 футболчи совринга бир мартадан кўп эга бўлишган. Анри уч бор журналистлар эътирофига сазовор бўлган дунёдаги яккаю ягона одам.

Бироқ Тьерри айнан мана шу рекордидан хавфсираши мумкин. Барча гап Криштиану Роналдуда. Португалиялик футболчи АПЛга қайтишни истаб қолса рекорд қўлдан кетиши мумкин. Сабаби у «Юнайтед»да ўйнаб юрганида икки бор (2007 ва 2008 йилларда) энг яхши бўла олган. Роналду 30 ёшдан ошган бўлса ҳам исталган совринни юта олишига кўпчилик шубҳа қилмай қўйгани рост.
 


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика