Latest news

22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  215 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  5 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман" News

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман"

Кеча "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтган Франция - Руминия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 учрашувининг танаффус пайтида Франция термасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри билан кўришишга муваффақ бўлдим.

Биз ўтирган медиа-трибунанинг сал пастроғида бир қатор Франция термасининг собиқ футболчилари - Биксан Лизаразью, Кристиан Карамё ва Тьерри Анрилар ҳам бор эди. Улар ҳар хил ТВ каналлари учун шарҳловчи ва экспертлик қилишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Анрини саволларга тутдим.

У FUT.uz сайтига эксклюзив интервью бериб ўтди ва Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида омад тилади.

- Тьерри салом! Францияга бевосита майдоннинг ўзидан ишқибозлик қилар экансизда...
- Ҳа, шунақа. Аслида, ТВ билан шартномам бор: ўйинда экспертлик қиламан. ўзимнинг хулосаларим билан ўртоқлашаман.

- Умуман, Евро-2016 ҳақида нима дея оласиз?
- Жуда катта мусобақани ўзимизда қабул қиляпмиз ва шунга яраша футбол об-ҳавоси ҳукмрон бўлишини таъминламоқчимиз. Бир ой давомида футбол байрамини кузатамиз ва унда иштирок этамиз. Чемпионатни миллиардлаб одамлар кузатишига шубҳам йўқ.

- Мамлакатингиз термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлиб келган. Бугун ҳам шунақа бўлиши аниқ эди. Айрим жамоалар стартни яхши олишади ва бир ойга етмай чарчаб қолишади. Қайсидир жамоалар бўлса ўйиндан ўйинга очилиб боради. Мен ўйлайманки, Франция термаси ҳам шунақа бўлади.

- Демак, сиз "триколор"ни узоқроққа боришига ишонасиз
- Албатта, мен Францияни камида ярим финалгача боришига ишонаман. Термамдан умидим катта.

- Биламизки, сиз МЛСда тўп сургансиз. Америка ҳақида қандай таассурот қолди? "Нью-Йорк Ред Буллс"да ўйнаб юрган кезларингиз мен ҳам стадионларга борардим.
- АҚШни жуда соғиндим. У ерда кунларим ажойиб тарзда ўтган. МЛС кучли чемпионат бўлмасада, ўзига хослиги билан ажралиб турарди. Сўнгги 2 йилда у ерга кўплаб таниқли футбол юлдузлари кетяпти. Келажакда АҚШ чемпионати анча кучаяди.

- Энди Европага қайтдингизми?
- Ҳа, ҳозир Европага қайтдим. Англияда ишлаш учун таклифлар олгандим. Насиб қилса, Европада ўзимга муносиб жойда кўпроқ фаолият олиб бормоқчиман. Кейинчалик балки, ўзимни мураббийликда ҳам синаб кўрарман.

- Тьерри, ман ўзбекистонликман. Тошкентдан келганман. Айтингча, ўзбек футболи ҳақида эшитганмисиз?
- Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман. Аммо, шуни биламанки Осиёда футбол ривожланмоқда. Агар термангиз етакчи термалар сафида бўлса, демак ҳадемай кўпроқ маълумотга эга бўламан. Халқаро мусобақаларда номи чиққан термаларнинг футболи албатта ўрганилади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

- Тушунарли. Демак иккинчи бўлимда Францияга ва сизга омад тилаймиз.
- Раҳмат. Сизга ҳам омад. Термангизни халқаро майдонларда кутиб қоламиз.

Санъат Шарипов, Сен-Денидан
FUT.uz сайти учун махсус

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика