Latest news

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  38 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Термиздаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда News

Термиздаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

"Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. У қуриб битказилгандан сўнг ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади.

Ўзгаришлар Сурхондарё вилояти футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшади, айниқса, ҳудуднинг ёш авлоди учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди. 

Иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.

Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни ERIELL Group томонидан таьминланмоқда. Ташкилотнинг бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан “Сурхон” профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. 

Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Замонавийлаштириш жараёни ниҳоясига етгач, стадион сифатли ўйинларни ўтказиш учун керакли стандартларга жавоб бера олади ва яна кўплаб футбол мухлислар масканига айланади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика