Latest news

22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  0 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  1 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  6 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  2 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  5 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  6 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  5 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  27 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  12 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  7 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  6 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  26

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳақида News

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳақида

Миллий терма жамоамиз Иорданияга кетишдан олдин кеча “Жар” стадионида ўзининг охирги машғулотини ўтказди.
Тушдан кейин соат 17:00да бошланган машғулот одатдагидек бир ярим соат давом этди. Аввалги машғулотда футболчилар етти нафарда учта таркибга бўлинган ҳолда машқ қилган бўлишса, бу сафар ўнтадан икки таркибга бўлинган ҳолда машғулот ўтказишди. Тошкентдаги охирги машғулотда “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев иштирок этмади.

Айтиб ўтганимиздек, футболчилар “Кўклар” ва “Қизиллар”га бўлинган ҳолда машқ қилишди. “Кўклар” таркиби: Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Виталий Денисов, Дилшод Жабборов, Жамшид Искандеров, Ислом Иномов, Иван Нагаев, Жасур Ҳасанов (кичиги), Улуғбек Бақоев. “Қизиллар” таркиби: Егор Кримец, Шавкат Муллажонов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Олег Зотеев, Баҳодир Насимов, Акмал Шораҳмедов, Санжар Турсунов.

Эътиборлиси, дастлаб “Кўклар” билан “Қизиллар” биргаликда машғулот ўтказишди. Кейин эса жамоалар алоҳида-алоҳида дарвозага зарба бериш чоғида термамиз устози “Қизиллар” билан бирга ишлади. “Кўклар”ни эса ёрдамчи мураббий Шуҳрат Мақсудов шуғуллантирди. Машғулот пайтида футболчилар кўпроқ тўпга бир марта тегиш орқали пас узатиб тезроқ ҳужумга ўтиш устида ишлашди. Шунингдек, жарима зарбаларидан фойдаланишга ҳам катта эътибор қаратишди. Дарвозабонларни одатдагидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Терма аъзолари иккига бўлиниб ўзаро футбол ўйнаганда дарвозаларни Мурод Зуҳуров билан Александр Лобанов қўриқлашди. Элдор Суюнов эса аксар ҳолларда якка ўзи шуғулланди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика