Latest news

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

Терма жамоамиз ОСИЁ КУБОГИГА учиб кетиш арафасида! News

Терма жамоамиз ОСИЁ КУБОГИГА учиб кетиш арафасида!

Тунги эфир якунига етгач, 00:00да ҳар бир каналимизда Ўзбекистон Республикасининг мадҳиясини эшитамиз. Ватанни, ватан йўлида хизмат қилаётганлар қадрига етадилар.

Бежизга бу гапларни ёзмаяпман. Ўчиб бўлган компьютеримни мадҳия садоси остида ёқдим. Мен сўнгги икки ойни ўтказганим, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Тошкент - Дубай - Сидней йўналишида Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Австралияга учиб кетади. 

Айни пайтда "Ўзбекистон" меҳмонхонасида сафарга тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакилларига чин дилдан омад тилаб қоламиз. ОК-2015да қандай натижага эришамиз, аниғи билмадим. Аммо улар росманасига меҳнат қилишди. Энди меҳнатни роҳатини кўриш вақти келди. 

Терма жамоамиз сафида ўрин олган 23 нафар футболчи ЎЗБЕКИСТОН деган номни оқлаш учун майдонга тушадилар. Асосий посбонимиз Игнатий Нестеров! Игнатийдан умидимиз катта, "қора пантера"! Уни истаган пайтда "Насаф"дан Элдор Суюнов алмаштириши мумкин, у ҳам ёлғиз эмас, бу ерда "Агбон" бор, у ким дейсизми? Ўзимизни Акбар Тўраев!

Ҳимояда Хитой юлдузи Анзур! Керак бўлса Дзюба ва Халк мендан ўта олмайди, Осиёдагилар нима бўлибди деган Виталигимиз бор. Ўнг қанотни талашаётган Шораҳмедов ва Муҳаммадиев. Уларнинг иккисига ҳам омад. Марказда мен ҳам тўп тепаман деб турган Кримец ва Муллажонов. Битта ўйинлик дисквалификациясини кутиб турган Тўхтахўжаев. Мени истаган қанотингизга қўйишингиз мумкин деяётган Сайфиев.

"Жасурга ўхшаши йўқ"! "Бунёдкор" мухлислари уни шундай эркалашар эди. Унга қарама-қарши қанотда Санжар Турсунов ёрдам беради. Аммо уларнинг орасида Сардор Рашидовни ҳам борлиги унутмайлик. Оооо... Ўртага бир қаранг, энг кучли нуқтамиз мана шу ерда аслида. Санаймиз, О-диллллл Аҳме-доввввв. Премьер лигада энг кучли зарбага эга футболчилари қаторидан жой олган вице сардоримиз. У билан бирга "Азиз Ҳайдарофф"ни айтишимиз мумкин. Араблар уни айнан мана шундай чақиришади. Дубайни қайси кўчасига кирманг, "Ҳайдарофф, Ҳайдарофф" деган олқишни кўрасиз. Асосий таркибнинг яна икки нафар футболчилари сардоримиз - Сервер Жепаров! ОК-2015да камида битта сальто кўришга нима етсин? "Копа"... Кападзени тажрибаси мусобақада бизга қўл келиши аниқ. Истаган пайтда, ярим ҳимоянинг истаган нуқтасида майдонга тушиши мумкин бўлган плеймекер бу - "Жама" Искандеров! Аҳмедов ва Жепаровдан кейин олий лигани сал бўлсада безай олаётган футболчилардан бири. Тўраевга эса ҳали исботлаши керак, нима учун Иброҳимов эмас айнан у ОКга йўл оляпти. Бунинг учун унинг олдида имконияти бор. 

Сал бўлсада бош оғриғимиз, ҳужум чизиғига ҳам етиб келдик. Ким ўйлаган эди Қатарда Улуғбек Бақоев бизга муҳим бўлган голларни тақдим этади деб? Ҳаттоки сўнгги кунларгача ОКга бориши номаълум бўлиб турган ҳужумчи Иордания билан ўйинда дубл муаллифи бўлиб, терма жамоамизни тарихда илк маротаба ярим финалга олиб чиққан эди. Шундай экан, ўзингни қўлга ол Шодиев деймиз, тезроқ формангни тикла Насимов деймиз, сўнгги икки йил давомида ўзини ёшлар ўртасидаги мусобақаларда кўрсата олган Сергеевга катта саҳнага хуш келибсан деймиз!

Миржалол Қосимов бошчилигидаги МУРАББИЙЛАР - Шуҳрат Мақсудов, Пётр Гизимчук, Александр Волков ва Бахтиёр Ашурматов! Шифокор, Аброр Пирриев. Массажчилар, Марат ака ва Абдулла Ризбаев. Ака-ука бўлиб қолганимиз, оператор Жамолиддин Солихов ва маъмур Сарвар Тожиев

Менимча бўлди, Сизлар ватан учун ғалаба қозонишга, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга мажбурсизлар! 

ОМАД!

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика