Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  198 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Терма жамоа аъзоси. “Бунёдкор”чиларнинг мусобақа олди фикрлари News

Терма жамоа аъзоси. “Бунёдкор”чиларнинг мусобақа олди фикрлари

“Бунёдкор” футбол клуби ташкил топганига ҳали 10 йил бўлгани йўқ. Лекин шу қисқа вақтда жамоаларимиз кўплаб мусобақаларда шохсупалардан жой олишга муваффақ бўлишди.
Энг муҳими, “қалдирғочлар”нинг ўнлаб аъзолари мамлакатимиз терма жамоаларида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва ҳозирда ҳам бу ёқимли анъана давом этиб келмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, “Бунёдкор” футбол клубининг энг асосий вазифаси – барча ёшдаги терма жамоаларга муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Яқинда Иордания йиғинидан қайтган олимпиячиларимиз сафида Жавлон Мирабдуллаев ва Тимур Аюпов тўп суришган бўлса, шу кунларда Таиландда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ёш “қалдирғочлар”дан Акром Хўжаев ва Маъруф Жумаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Эртага 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Кореянинг Инчон шаҳрига жўнаб кетади ва таркибдан клубимиз аъзолари Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов ҳамда Вохид Шодиев ҳам ўрин олишган.

Биз терма жамоа аъзолари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида “Терма жамоа аъзоси” рукнини ташкил этдик ва унда бу шарафли номга сазовар бўлган бунёдкорчилар билан яқиндан таништириб борамиз. Бу рукн билан мухлислар ҳар ҳафтада танишиб боришлари мумкин. Бугун эса биз Осиё ўйинларига жўнаб кетаётган “қалдирғочлар” тилакларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сардор РАШИДОВ (ярим ҳимоячи):
- Мусобақага жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз Ўзбекистонга бош соврин билан қайтиш. Орзуимиз рўёбга чиқариш учун фақат ва фақат тинимсиз меҳнат талаб этилади. Биз бунга биз тайёрмиз. Мусобақа мобайнида чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Дилшод ЖЎРАЕВ (ярим ҳимоячи):
- 23 ёшгача бўлган терма жамоада яхши футболчилар жамланган деб ўйлайман. Ўйлашимча, ҳаммамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак ўз мақсадимизга эришамиз. Бундан 20 йил олдин эришилган ютуқни қайтариш учун жиддий бел боғлаганмиз. Осиё ўйинларини интизорлик билан кутяпман. Бош мураббий менга имкон берса бор маҳоратимни ишга солиб, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрман.

Воҳид ШОДИЕВ (ҳужумчи):
- Мусобақага кетиш арафасида Осиё ўйинларига боришим маълум бўлди. Бунинг учун менга ишонч билдирган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида мен ҳам ўз ўйиним билан ушбу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика