Latest news

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  6 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  7 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  11 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  10 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди? News

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У сўнгги йилларда терма жамоа атрофида содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

— Мен миллатчи эмасман. Лекин, терма жамоа менинг ғурурим, менинг орим, менинг юзим. Шу жамоа 8 йилдан бери 2 та инсон (Вадим Абрамов ҳамда Самвел Бабаян назарда тутилмоқда — "Champioanat.asia" таҳр.) қўлида ўйинчоқ бўлганига ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади. Фикргаям, мухлисгаям "қўйиб қўяди", хоҳлаган футболчисини чақиради — истаган ишини қилади. Охири биттаси ҳамма айбни ўзига олади, биттаси матбуот анжуманига келмай қўя қолади. 

Хато қилиш айб эмас. Уни такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Миллий жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз тасаввур қилоласизми, 3 та ўзбек мураббий бориб Арманистон терма жамоасини бошқаришини?

Мен жуда ҳам бағрикенг одамман. Лекин, бизнинг ҳам ғуруримиз бор-ку! Агентлик билан шуғулланади бу. Футболчига айтади: бунга қўл қўй, унга қўй... Жасур Жалолиддиновни кўрдик. Ўша пайт шу бола учун биз ҳам ҳаракат қилдик. Қутқариб қолиш учун! Энди бир етим болани ўйламаган одам сизнинг терма жамоангизни ўйлайдими?!

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика