Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Терма жамоа. Катанец неча пуллик мураббий? News

Терма жамоа. Катанец неча пуллик мураббий?

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги узтози словениялик Сречко Катанец бўлишини эълон қилди.

Пул одамлар учун ҳар доим қизиқ. Айниқса, футбол ичида айланаётган рақамлар. Масалан, терма жамоанинг янги бош мураббийи қанча маош олади? 

Хабарингиз бор, "Инсайдер" 3 июль куни миллий жамоамизнинг собиқ устози Вадим Абрамовнинг ойига 250 миллион сўм иш ҳақи олгани тўғрисида маълумот берганди. Аброр Имомхўжаевнинг Championat.asia'га маълум қилишича, мазкур мутахассиснинг "Бунёдкор"даги маоши 60-65 миллион сўм атрофида бўлган.

Табиийки, хорижлик мутахассисларнинг талаблари нисбатан юқори бўлади. ЎФА келаси ҳафта Катанец билан музокараларнинг якуний босқичини бошлайди. Словениялик мутахассиснинг Тошкентга келиши кутиляпти. Унинг Ўзбекистонда қанча ишлаб топиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Аммо, мутахассиснинг сўнгги иш жойи — Ироқдаги иш ҳақини биламиз. Катанецнинг Яқин Шарқдаги йиллик маоши 1,2 млн еврога тенг эди (ойига 1 млрд 250 млн сўм атрофида). Юртимизда ишлаш учун ҳам тахминан шунча сумма талаб қилса керак.

Солиштириш учун яна бир қанча рақамларни келтирамиз. 

2018 йил ҳолати

Форс футболи ривожига улкан ҳисса қўшган Карлос Кейрушнинг Эрондаги йиллик маоши 2 млн еврога тенг эди.

Мисрни 28 йиллик танаффусдан кейин ЖЧга олиб чиққан Эктор Купернинг йиллик маоши 1,5 млн еврога тенг эди.

Хорватияни мундиал финалига олиб чиққан Златко Даличнинг йиллик маоши 550 минг еврога тенг эди.

Айни пайтда Саудия Арабистонида фаолият юритаётган Эвре Ренар Марокаш термасини Россиядаги мундиалга олиб чиққанида йилига 780 минг евро маош оларди.

2020-21 йил ҳолати

"Лилль"ни Франция чемпиони қилган Кристоф Гальтьенинг йиллик маоши 1,5 млн еврога тенг эди.

Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич айни пайтда 700 минг евро эвазига ишлаяпти.

Украина термаси устози Андрей Шевченко йилига 360 минг евро ишлаб топади.

Туркия термасини бошқараётган Шеноль Гюнеш 1 йилда 3 млн евро даромад қилади.

"Пахтакор" нидерландиялик Питер Хюистрага йилига 350 минг доллар маош тўлайди.

Сречко Катанецнинг Ўзбекистон термасига қарши статискаси қандай? 

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика