Latest news

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  11

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз? News

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз?

Бир неча соатдан кейин миллий жамоамиз Осиё Кубоги саралашидаги иштирокини бошлайди.

Рақиб — Шри-Ланка. 2-3 йил олдин бу жамоа билан ўйнашимиз кўпчиликнинг тасаввурига сиғмас эди. Аммо, тақдир бизни шунга ҳам мажбур қиляпти. 

Мураббий рақибга ҳар қанча ҳурмат сақламасин, бугунги баҳсда фақат битта интрига бор: Шри-Ланка дарвозасига нечта гол урамиз?

1999 йилги баҳсда ҳамюртларимиз 6 та тўп билан чекланган экан. Рақиб дарвозасини Жафар Ирисметов (дубль), Николай Ширшов (дубль), Февзи Давлетов ҳамда Равшан Бозоров муаллифлик қилган.

Ўша даврда Шри-Ланка ҳаваскорлардан ташкил топган эди. Кейинги 23 йилда ҳам айтарли ҳеч нарса ўзгармади. Рақибларимиз бугун Элдордан либос олишни умид қилиб, майдонга чиқишади.

Шри-Ланка терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингининг 205-поғонасини банд қилиб турибди. Ер шарида улардан кучсизроқ фақат 6 та жамоа бор.

Терма жамоанинг умумий таркиби 1 млн еврога баҳоланган. Солиштириш учун, Про лигадаги "Янгиер" ҳам Шри-Ланкадан қимматроқ ҳисобланади.

Шри-Ланканинг расмий ўйинлардаги охирги ғалабаси 2019 йилнинг ёзида қўлга киритилган экан. Унда Макао терма жамоаси мағлуб қилинган

Хуллас, бугунги ўйин фақат бир томонга ўйналади. Бизнинг дарвозамизни Сречко Катанецнинг ўзи қўриқласа ҳам, нолга туради. Куннинг ягона саволи аниқ: нечта гол урамиз?

мақола→ Катанец мантиқсиз одамми? 

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика