Latest news

08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  2 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7

Тен Хаг: “МЮ – ҳеч кимни аямаслиги керак. Каземиро билан ишлаш эса ёқимли” News

Тен Хаг: “МЮ – ҳеч кимни аямаслиги керак. Каземиро билан ишлаш эса ёқимли”

АПЛ 17-турида “Ноттингем Форест” устидан қўлга киритилган йирик ғалабадан кейин МЮ устози Эрик тен Хаг журналистлар саволига жавоб қайтарди.

“Каземиро билан ишлаш жуда ёқимли. Унинг қанчалар муҳимлиги ва жамоага қай даражада фойда олиб келишини ҳамма кўриб турибди.

Ўйлашимча, футболчилар мавсум давомида кучайиб боради. Улар ЖЧ-2022'да яхши қатнашишди ва шу руҳда давом этишмоқда. Ўйиндан ўйинга даражани сақлаб, қўшиб бориш лозим”.

МЮ бурчак зарбасидан кейин гол ургани ҳақида

“Ҳозирги футболда стандартлардан гол уриш ва шу билан бирга рақибдан гол ўтказмаслик муҳим. Шу туфайли ушбу жиҳат бўйича яхши бўлишимиз керак, чунки улар ўйин натижасига таъсир қилади”.

Имкониятлардан фойдаланиш ҳақида

“Кўпроқ гол уришимиз лозим. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Учинчи голни ўйин тугашидан бироз олдин урдик, аммо буни анча эртароқ қилиш керак эди. Биринчи тайм охирларида бизда ўйинга нуқта қўйиш учун 2 яхши имконият бўлди.

Олдинда кўплаб ўйинлар бор, шу орқали кучни тежашингиз мумкин ва бу ҳамма учун яхши бўлади. Шунинг учун жаноани ривожлантиришда аниқликни қўшишимиз керак. Марсьяль ва Рэшфорд тўп киритишди, Бруну Фернандеш ҳам гол уради, аммо биз янада шафқатсиз бўлишимиз керак”, дейди нидерландиялик мутахассис.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика