Latest news

10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  0 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  3 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  2 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  13 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  18 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  3 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  94 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  44 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман" News

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди Маркус Рэшфорднинг ажойиб ўйинлари ҳақида гапирди.

Рэшфорд Англия терма жамоаси сафида Қатардаги 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганидан кейин "қизил иблислар" сафидаги сўнгги ўйинларда жуда юқори даражада ўйин кўрсатди. Ҳужумчи Премьер-лиганинг сўнгги 6 турида 5 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Лига кубогининг 2 ўйинида 1 та ва Англия Кубогида киритилган 1 та тўп мавжуд.

"Мен Гарри Поттер эмасман. У шунчаки ўзига ишонган. Ҳар бир футболчи ўзига бўлган ишончни топа олиши керак. Маркус шундай қила олди. Албатта, мен ва бизнинг мураббийлар штабимиз қандайдир структуралар олиб кирамиз, унинг ўйин услубини тўғрилаймиз, тўғри позиция танлашни тушунтирамиз. Аммо охир-оқибат ҳаммаси унга боғлиқ бўлади.

Футболчида бундай ишонч пайдо бўлаётганини кўрганимда, нафақат ўз ўйинимизни қандай қуришимиз, балки унинг атрофидаги муҳит ҳам муҳим эканига амин бўлдим – футболчи айнан шундай ўзининг энг юқори ўйинини кўрсатиши мумкин. Шубҳасиз, Маркус ҳозир яхши формада. Бу кунлик машғулотлардан ўйиндан ўйинга ва кундан кунга яхшиланиб борадиган нарса", – деди МЮ устози тен Ҳаг.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика