Latest news

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  1 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   12 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  22 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Тен Ҳаг: "Магуайр жамоадаги ўрни учун курашиши керак" News

Тен Ҳаг: "Магуайр жамоадаги ўрни учун курашиши керак"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа ҳимоячиси Ҳарри Магуайрнинг ўйин дақиқалари ҳақида гапирди.

"Магуайр бизнинг бешинчи вариантимиз эмас. У Варан, Мартинес, Линделёф ёки Шоудан қолишмайди. Аммо ҳамма нарса унинг ўзига боғлиқ. Айтиш лозимки, у машғулотларда яхши ишлайди, сифатли ўйин кўрсатади, мен жамоадаги барча ўйинчилардан шуни кутаман. У таркибдаги ўрни учун курашиши керак ва ҳаммаси ўзгариши мумкин. Бу ваъзида бўлиб турганидек, жуда тез бўлиши мумкин. Магуайр муваффақиятларга эришмоқда.

Магуайр муҳим учрашувларда майдонга туширилмайди? Бу нотўғри. У Жаҳон чемпионатидан кейин ўйнаши керак эди, бироқ у касал бўлиб қолди. Мен ҳеч нарса қила олмас эдим ва у буни билади. Шундан кейин бошқа ўйинчилар шаклланиб қолди, у ўз имкониятини кутиши керак", – деди “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Ҳаг.

Ҳарри Магуайр жорий мавсумда "қизил иблислар" таркибида жами 15 та ўйинда иштирок этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика