Тен Ҳаг Гринвуддан айбловлар олиб ташланганидан мамнун
11 feb 2023 17:45
News
Тен Ҳаг Гринвуддан айбловлар олиб ташланганидан мамнун
Жамоа устози "қизил иблислар"нинг нидерландиялик ҳужумчисига ундан зўрлаш бўйича айбловлар олиб ташланганидан хурсанд бўлганини билдирди. Премьер-лига томони ички текширувларни давом эттирмоқда.
Футболчи 2022 йилнинг январь ойида видео ва тасвирлар интернетга жойланганидан сўнг ҳибсга олинганди. Клуб унинг маошини тўлиқ тўхтатиб қўйганди. Гринвуддан ўтган ҳафтада айбловлар олиб ташланди. Маълум қилинишича, 12 та гувоҳ ҳамкорлик қилишдан бош тортган. Айбловчи томон эса аризасини апрель ойидан бери қайтариб олиш ниятида бўлган. Шу сабабли бош мураббий 21 ёшли футболчи билан алоқага чиқиб, унинг ҳолатини ўрганишга ҳаракат қилди. "Манчестер Юнайтед" айни пайтда ички терговни олиб бормоқда. Бу орқали клубнинг кейинги қадамлари қандай бўлишига қарор берилади.
Тен Ҳаг футболчининг жисмоний ва руҳий ҳолатини текшириш учун у билан гаплашди. Мураббий бунгача у билан бевосита алоқага чиқмаган. Бу ҳар сафар учинчи томон воситачилигида амалга оширилган.
Нидерландиялик мутахассис Гринвудга унинг клубда қолиши ёки кетиши билан боғлиқ якуний қарорни фақатгина клуб чиқаришини билдирган.
Шахсан жамоа устози у билан гаплашгани учун Мэйсоннинг кайфияти кўтарилгани аниқ. У олти ёшидан буён "Юнайтед"да, у шунчаки улар учун футбол ўйнаш мақсадида майдонга қайтишни истайди.
Маълум қилинишича, манкунианларнинг аёллар жамоасидаги айрим футболчилар унинг клубда қолишидан ноқулайлик ҳис қилиши мумкин. Бу Гринвуднинг келажагини бошқа ерда қуриши тўғрироқ бўлишини кўрсатмоқда. Унда Хитой клубида ўйнаш имконияти пайдо бўлиши мумкин.
Comments