Latest news

17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  4 17:30Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  6 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   4 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  3 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  33

Темур Олимхўжаев: “Саралаш босқичида олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган” News

Темур Олимхўжаев: “Саралаш босқичида олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган”

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2016 саралаш ўйинларида иштирок этади.

Саралаш босқичи қуръаси натижаларига кўра “А” гуруҳидан ўрин олган Темур Олимхўжаев жамоаси 16 — 20 сентябрь кунлари Фаластинда бўлиб ўтадиган учрашувларда Малдив, Фаластин ҳамда Яман терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ушбу турнирга йўл олиш олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев мусобақага тайёргарлик жараёни қай тариқа кечгани, жамоа футболчилари ҳолати ва олдинга қўйилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мусобақага тизимли тарзда анча муддат давомида тайёрландик. Тошкентдаги йиғинлардан ташқари хорижда ҳам уч бора йиғин ўтказдик. Япония ва Хитойда ўртоқлик турнирларида иштирок этдик. Шунингдек, яқинда Қатарда ҳам қисқа муддатли йиғин ташкил этиб, уларнинг ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бу ўйинларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозондик.

Умуман, бизга Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва терма жамоалар маркази томонидан Осиё чемпионати саралаш босқичига тўлақонли тайёрланиш учун барча шароитлар яратиб берилди. Мана, ҳозирги пайтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб боряпмиз. 10 сентябрь куни жамоани сўнгги йиғинга жалб этдик. Машғулотларимиз 13 сентябргача давом этади ва 14 сентябрда Фаластинга йўл оламиз.

Ҳозирги пайтда жамоанинг барча аъзолари мусобақага шай. Ҳеч кимда жароҳатлар йўқ. Йигитлар яхши спорт формасида. Олдимизга бу саралаш босқичида гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш ҳамда келаси йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган. Ўйлайманки, жамоамиз бу вазифани уддалай олади”, — дейди Темур Олимхўжаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика