Latest news

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  19 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Темур Олимхўжаев: "Чиройли футбол кўрсатиб, барча ўйинларда ғалаба қозониш учун келдик" News

Темур Олимхўжаев: "Чиройли футбол кўрсатиб, барча ўйинларда ғалаба қозониш учун келдик"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионати-2016 саралаш босқичи доирасида Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу ўйин Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоанинг Фаластинда ўтказилаётган саралаш босқичидаги дастлабки учрашувидир.

Саралаўнинг “А” гуруҳи, 1-тур ўйинлари олдидан матбуот-анжуманиташкил этилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Темур Олимхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Авваламбор, бизни бу ерда жуда илиқ кутиб олишгани ва бизга барча шароитларни яратиб бераётгани учун Фаластин Футбол Асоциациясига шунингдек ОФК вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу менинг Фаластинга илк ташрифим. Лекин бу каби саралаш турнирларида аввал ҳам иштирок этганман. Хусусан 2002 йили бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига жамоамни олиб чиққандим. Бундан ташқари 2013 йилда ҳам саралаш турнирида иштирок этиб, жамоамни финал босқичига олиб чиққандим. Аммо саломатлигим ёмонлашгани сабаб финал босқичига бора олмадим”.

“Имкон қадар рақибларни ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларнинг барчаси чиройли, техник футбол намойиш қилишади. Аммо биз бу ерга барча ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилиш учун ташриф буюрганмиз. Таркибимизда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан истеъдодли футболчилар бор. Олдимизга гуруҳда биринчи ўринни олиш вазифаси қўйилган ва биз буни уддалай оламиз, деб ўйлайман”, - дейди Темур Олихўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика