Темур Кападзе: “Сўғдиёна” билан бўлган ўйин “Ал–Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди”
19 aug 2016 13:29
News
Темур Кападзе: “Сўғдиёна” билан бўлган ўйин “Ал–Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди”
Ушбу баҳсдан сўнг тошкентликлар сардори Темур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Сўғдиёна”га қарши баҳс бунданда қийинроқ бўлади деб ўйлагандим. Ушбу жамоа биринчи даврада бизга анчагина қийинчиликлар туғдирган эди. “Нефтчи” билан бўлган баҳсдан сўнг жиззахликларнинг ўйин услубларини ўрганиб чиқдик. Учрашувнинг илк дақиқаларида тезкор гол урганимиз учун жамоадошларимда ўзига бўлган ишонч янада ошди. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин иккинчи бўлимда ҳам ўйинни тўлиқ назорат қила олдик. Улар бизга қарши очиқ футбол намойиш этишди. Ҳеч бир жамоа бизга қарши бундай ўйин кўрсатмаса керак деб ўйлайман. “Сўғдиёна” бизга қарши майдонда қўрқмасдан ҳаракат қилди. Бу натижани эсимиздан чиқаришимиз керак, чунки олдимизда муҳим учрашув бизни кутиб турипти.
Сафарда ОЧЛда БААнинг “Ал–Айн” клубига қарши баҳс олиб борамиз. Тўғри бизда қаердадир хатолар бўлди, лекин ОЧЛда мана шу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Мураббийимизнинг берган кўрсатмалари билан “Ал–Айн”ни мағлуб этишга уринамиз. Рақибимизни кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқамиз. “Сўғдиёна”га қарши баҳс “Ал–Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Сафардан ижобий натижа билан қайтишимиз керак”, - дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе.
Жаҳонгир Сотволдиев
Comments