Latest news

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Темур Жўраев, пенальтилар серияси ва совринлар News

Темур Жўраев, пенальтилар серияси ва совринлар

2007 йилги мавсумда дарвозабон Темур Жўраевнинг қаҳрамонлиги "Пахтакор"нинг иккита совринни қўлга киритишида катта аҳамият касб этган.

Жўраев бир неча пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги сабабли МДҲ Чемпионлар Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги "Пахтакор"га насиб этишида улкан ҳисса қўшган. 2007 йил бошида Москвада ўтказилган МДҲ Чемпионлар Кубогида "Пахтакор" ушбу мусобақада ягона муваффақиятини қайд этган. Темур Жўраев эса икки бор пенальтилар сериясида қаҳрамонга айланган. Чорак финалда Сербиянинг ОФК клубига қарши кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Серияда дарвозабон сербияликлардан Божович ва Пилипович томонидан тепилган тўпларни қайтариб, ярим финалга йўл олинишига ёрдам беради. Финалда эса Латвиянинг "Вентспилс" жамоасига қарши баҳсда у Игнатий Нестеров ўрнига 108-дақиқада майдонга туширилади. Пенальтилар сериясида Зангареев ва Ваненснинг зарбаларидан сўнг тўпни қайтаради. Агар Зангареевнинг зарбаси бартараф этилмаганда ғолиблик Латвия клубига насиб этарди. Ҳал қилувчи зарбани қайтаришдан аввал Жўраевнинг ўзи серияда зарбани аниқ амалга оширади. Бу ғалабада унинг сериядаги қаҳрамонлиги катта ўрин тутган.



2007 йил охирида эса Ўзбекистон Кубоги финалида у яна бир соврин йўлида қаҳрамонлик кўрсатади. "Қурувчи" билан финал 0:0 ҳисобида якунланади. 116-дақиқада яна Нестеров ўрнига туширилган Жўраев ўзидан кутилган ишончларни тўлиқ оқлайди. Рақибдан Ғофуровнинг зарбасини тўсиб олган Темур ҳал қилувчи пенальтини ўзи амалга ошириб, "Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишини таъминлайди. шу тариқа бир йил ичида деярли икки бир хил сценарий ёрдамида "Пахтакор" ўз совринлари сонини 2тага кўпайтиради,

Эслатиб ўтамиз, Темур Жўраев "Пахтакор" дарвозабонлари орасида чемпионат ўйинларида ўйин ўтказиш бўйича 7-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда 96 баҳсда майдонга тушган ушбу посбон ОЧЛда 21 учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилган.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика