Темур Чогадзе: "Катта пулларни эмас, "Насаф" билан чемпионлик учун курашишни танладим"
05 jan 15:00
News
Темур Чогадзе: "Катта пулларни эмас, "Насаф" билан чемпионлик учун курашишни танладим"
"Аждарлар" кеча грузиялик вингер Темур Чогадзе билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Шахтёр" клубида ўтказган футболчи эндиликда "Насаф"да тўп тепади. Футболи янги клубидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
— Декабрь ойида "Насаф"дан таклиф олдим. Агентим бу таклиф устида ишлади ва Шаҳбоз Беғамов "Насаф"дан қизиқишлар борлигини айтди. Бу Осиёдаги энг яхши клуб. Қарши клубида акам ва дўстим Жаба Жигаури тўп тепади. Таклиф тушганда у билан маслаҳатлашдим. Яна бошқалардан ҳам клуб ҳақида сўраганимда мураббий кучли эканлигини, топ жамоа эканлигини айтишди. Жамоада дўстлар очиқ кайфиятда қарши олди. Бой тарихга эга жамоага келдим.
— Қозоғистондан 3та, Ўзбекистондан 2та жамоадан таклиф бўлган. Лекин агентим бошқа таклифларни кўриб чиқишнинг ҳожати йўқлигини маълум қилди. Менда молиявий жиҳатдан бошқаларга қараганда яхшироқ чорловлар бор эди. Лекин мен катта пулларни эмас, "Насаф" билан чемпионлик учун курашишни танладим. Қозоғистонда ўйнаб юрган пайтимдаёқ Ўзбекистонни ўрганиб қўйи фойдадан ҳоли бўлмаслигини билганман. Энг муҳими мураббийнинг менга билдираётган ишончи. Рўзиқул Бердиев Ўзбекистондаги кучли мураббий. Ҳаттоки, Осиёда ҳам ўз мавқега эга.
Янги жамоамда 22-рақамда ўйнашни кўзламоқдаман. Қандай рақам бўлишидан қатъий назар, бор кучимни ишга соламан.
— Ўзбекистон ва Грузиянинг маданияти, иқлими ўхшаш. Шунинг учун ҳам бу ерда грузиялик футболчилар мослашишда қийналишмайди. Суперлига Марказий Осиёдаги энг кучли лига ҳисобланади.
Comments