Latest news

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Тебас: "Барселона"нинг баҳоналарини эшитиш вақти келди" News

Тебас: "Барселона"нинг баҳоналарини эшитиш вақти келди"

ЛаЛига президенти Хавьер Тебас "Барселона" 17 апрель куни ҳакамлик борасида бўлаётган можаролар сабабли матбуот анжумани ўтказишига муносабат билдирди.

"Баҳоналарни эшитиш вақти келди. Бу испан футболи тарихидаги энг оғриқли воқелик бўлди. Икки ойдан кўпроқ вақт ўтди, кўрамиз улар ҳолатни қоғозда ёзилганидан кўра яхшироқ тушунтириб бера олармикин.

Нима сабабдан клуб 20 йил давомида ҳакамлар қўмитасига миллионлаб долларлар ўтказиб келган? Нима учун пул ўтказиб, у ердаги жаноби олийлари ҳакамликнинг нейтрал бўлиши учун деб айтган? Нима сабабдан Негрейранинг ўғли ҳам ишга аралаштирилган? Буларнинг барчасини тушунтириб бериш керак.

Ундан ташқари, тўловлар тўрт президент даврида амалга оширилган, етмаганига клубнинг аввалги президенти қилган тўловларни фақатгина текширувлардан кейингина қўшишган. Унгача нега бунга ҳеч ким аҳамият бермаган?

Келинг, улар бу вазиятни қандай тушунтиришларини кўрамиз. Буни Испаниянинг бошқа клублари қандай кутиб олишлари мени безовта қилмоқда", - деди Тебас.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика