Latest news

15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  0 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  5 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8

Тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги биринчилик натижалари News

Тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги биринчилик натижалари

Хабарингиз бор, 1999-2000, 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда.


Мусобақанинг 6-гуруҳидан жой олган жамоалар ўртасидаги бир учрашув бугун Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Иккинчи босқичнинг сўнгги 8-тур баҳси “Қизилқум”(Навоий)-“Машъал”(Муборак) жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида бўлди.

1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги баҳсда икки жамоа жанговор 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги тур учрашувлари эса қизғин ва муросасиз кечди.

Жонибек Эгамбердиев ва Икрем Репатов шогирдлари бўлган ёш ”машъал”чилар сафарда ўзларининг ажойиб учрашувларидан бирини ўтказишди. Мубораклик ёш чарм тўп усталари Навоийлик тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади, улар тенқурларига нисбатан 2:0 ҳисобида устун келишди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада “Машъал” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган эди.

Мубораклик ёш футболчилар сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 13 очко билан турнир пешқадамига айланиб олишди.

Эртага “Қизилқум” жамоаси икки тайёрлов гуруҳининг қийин учрашувлар кутиб турибди, уларни “Насаф”ФМ тайёрлов гуруҳлари жамоаларига қарши учрашувлар кутиб турибди. Шуниси диққатга сазоворки мазкур футбол мактаби тарбияланувчилари ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.

Қаршидаги бўлиб ўтган учрашувларда Навоийликларнинг икки гуруҳи, ёш “аждарлар”дан мағлуб бўлишган, яъни 1999-2000 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 6:1 ҳисобида, 2001-2002 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи эса 4:0 ҳисобида.

1999-2000 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 2 -давра жадвали (8-турдан кейинги ҳолат)

т/р

 Жамоалар

 Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Очко

1  “Насаф”  4 3  1  13-3 10
 2  “Аланга”  4  3 1  –  12-5  10
 3  “Машъал”  6  1  3  2  12-6  6
 4  “Шўртан”  5  1  1  3  5-14  4
 5  “Қизилқум”  5  –  2  3  5-16  2

2001-2002 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 2 давра жадвали (8-турдан кейинги ҳолат)

т/р

 Жамоалар

 Ў Ю Д М Т-Н Очко
1  “Машъал”  6 4  1 1  16-9 13
 2  “Насаф”  4  4  –  17-2  12
 3  “Шўртан”  5  2  1  2  5-5  7
 4  “Аланга”  4  1  –  3  5-12 3
 5  “Қизилқум”  5  –  –  5  2-12 0

 

  Фахриддин Чориев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика