Latest news

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар. “Насаф” финалда! News

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар. “Насаф” финалда!

Қарши шаҳридаги “Насаф” клуби қошидаги майдонларда давом этаётган Олий ва биринчи лига клублари футбол мактабларининг 2000/2001 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги давом этмоқда.

Бугун Элдор Мойлиев қўл остидаги 2000/2001 йилларда таваллуд топган футбол мактабимиз тарбияланувчилари мубораклик тенгдошлари билан ярим финалда баҳслашишди.

Жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Биринчилиги финалига йўлланмани қўлга киритди.

Учрашувдаги жамоамизнинг ягона голини 73-дақиқада  Сардор Тўраев киритди.

Финал йўлланмасини қўлга киритиш осон бўлмади. Ёш футболчиларимизда ғалабага бўлган иштиёқ, шаклланиб бораётган курашувчанлик, мураббийларимизнинг катта меҳнати бу ютуқни қўлга киритишда асосий омил бўлди.

Энди ёш футболчиларимиз финалда “Пахтакор” - “Бунёдкор” жуфтлиги ғолиби билан асосий соврин учун кураш олиб боради.

Жамомизга финал учрашувида ҳам омад тилаб қоламиз.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар,  ярим финал

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 1:0 (0:0)

“Насаф” ФМ майдони. 10:00да

Бош ҳакам: Даулетбай Джалимов (Нукус)

Ёрдамчи ҳакамлар: Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Саерсенов (Нукус)

Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: И.В.Нехочин (Наманган)

Гол: Сардор Тўраев, 73’-1:0.

“Насаф”: 23.Абдувохид Неъматов, 4.Наврўз Саидов, 5.Беҳрўз Равупов (18.Алпомиш Миров 55), 7.Абдулла Мияссаров, 8.Шоҳмалик Комилов, 10.Жамшид Абдуллаев, 15.Нурбек Ботиров, 16.Жасур Жумаев (с), 20.Сардор Тўраев, 33.Нодир Эгамбердиев (28.Шахзод Эркинов 43).

Захира: 12.Амирбек Лутфуллаев, 14.Жавоҳир Шокиров, 22.Аббос Жумаев, 27.Наврўз Сафаров,  77.Абубакирризо Турдиалиев.

“Машъал”: 16.Раҳим Абдуқодиров (1.Дилшод Мустафоев 46), 18.Самандар Норқулов, 14.Ислом Асилбеков, 3.Нурулло Юлдашев, 5.Беҳрўз Шайдуллаев, 9.Алиёр Неъматов (26.Шуҳрат Раҳимов 46), 8.Отабек Одилжонов (с), 7.Жамолиддин Уралов, 6.Бекзод Ахмаджанов, 24.Давлатжон Мўминов, 17.Мубашир Валиев.

Захира: 20.Зоир Турсунов, 11.Абдумалик Норқобилов.

- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3367#sthash.dVEXZWvY.dpuf

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика