Ташкилотчилар мадҳия билан хато бўлгани учун Сальвадор терма жамоасидан узр сўрашди
30 mar 2015 13:14
News
Ташкилотчилар мадҳия билан хато бўлгани учун Сальвадор терма жамоасидан узр сўрашди
Аргентина ва Сальвадор терма жамоалари ўйини ташкилотчилари мамлакат мадҳиясида адашишгани учун сальвадорликлардан узр сўрашди.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндан олдин сальвадорлик футболчи ва мухлислар бошқа мамлакат мадҳиясини эшитишди. Мадҳия пайтида норози мухлислар хуштакбозлик уюштиришди.
Мамлакатлар мадҳияси ижросига жавогар CMS Sports компанияси барча маъсулиятни ўз бўйнига олди ва юз берган ҳолатни бахтсиз воқеа деб атади.
Учрашув АҚШнинг Лэндовер штатидаги "Федэкс-филд" стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 2:0 ҳисобида аргентиналиклар ғалабаси билан якунланди. 54 дақиқада Сальвадор ҳимоячиси Нестор Рендерос ўз дарвозасини ишғол қилди. Учрашув тугашига бир неча дақиқа қолганда аргентиналик ярим ҳимоячи Федерико Мануэльо ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments