Latest news

01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  0 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 23:15ЕЧЛ. "Барселона" – "Боруссия Д". Таркиблар аниқ!  79 23:07ЕЧЛ. ПСЖ – "Астон Вилла". Таркиблар аниқ!  24 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  2 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  36 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2 18:34Футболни зўри бугун бўлади  16

Тартиб-интизом қўмитаси: Иқболжон Маликжонов 3та, Павел Бугало 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва бошқа қарорлар News

Тартиб-интизом қўмитаси: Иқболжон Маликжонов 3та, Павел Бугало 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва бошқа қарорлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

«ҚИЗИЛҚУМ» — «СУРХОН»

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган «Қизилқум»— «Сурхон» учрашувнинг 54-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Иқболжон Маликжонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилгандан сўнг ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«ДИНАМО» — АГМК

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги «Динамо»— АГМК учрашувнинг 90+5-дақиқасида АГМК жамоаси мураббийи Павел Бугало ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Павел Бугалога нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«СУРХОН» — «СЎҒДИЁНА»

U-21 Биринчилиги 9-тури доирасидаги «Сурхон»— «Сўғдиёна» учрашувнинг 78-дақиқасига келиб «Сурхон» жамоаси футболчиси Асилбек Темиров ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига ургани ва тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Темировга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«АРАЛ» — «ЧИҒАТОЙ»

Биринчи лига 6-тури доирасидаги «Арал»— «Чиғатой» учрашувнинг 90-дақиқасига келиб ўйин тўхтатилган вақтда «Арал» жамоаси футболчиси Асад Жуманмуратов рақиб ўйинчисига нисбатан қилган тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асад Жуманмуратовга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«ҚИЗИЛҚУМ-В» — «НЕФТЧИ-В»

Аёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги «Қизилқум-В» — «Нефтчи-В» учрашувнинг 90+2-дақиқасида «Қизилқум-В» жамоаси футболчиси Эъзоза Шарипова жамоасига нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эъзоза Шариповага нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси қўлланилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика