Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Таркибдаги йўқотишлар, кайфият улашган Ҳумам Тариқ, икки етакчи билан интервью - Ироқнинг Тошкентдаги илк машғулотидан репортаж News

Таркибдаги йўқотишлар, кайфият улашган Ҳумам Тариқ, икки етакчи билан интервью - Ироқнинг Тошкентдаги илк машғулотидан репортаж

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги йиғин давомида Ироқ билан ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

ФОТО. Ироқ МТЖ Тошкентга етиб келди  

Вакилларимизнинг ўртоқлик ўйинидаги рақиби ҳисобланган Ироқ терма жамоаси кеча Тошкентга етиб келди ва бугундан тайёргарликни бошлади. Сречко Катанец бошчилигидаги жамоа бугунги машғулотни пойтахтимиздаги ТТЙМИ майдонида ўтказди. Йиғинга чақирилган футболчилар. 

Дарвозабонлар: Жалол Ҳассан, Фаҳад Талиб, Аҳмед Басил.

Ҳимоячилар: Алаа Мҳави, Мустафа Муҳаммад Жабер, Саад Натиқ, Маитҳам Жаббар, Аҳмад Иброҳим, Али Фаез, Дургам Исмоил, Ҳассан Раед, Файсал Жассим, Мустафо Муҳаммад Маан. 

Ярим ҳимоячилар: Амжад Аттван, Ҳуссайн Али, Ибраҳим Байеш, Сафаа Ҳади, Ҳумам Тареқ, Моҳамад Қассим, Аҳмад Абдулҳуссайн, Башар Ресан. 

Ҳужумчилар: Шерко Карим, Алаа Абдул Заҳра, Аймен Ҳуссейн, Моҳаммед Давуд. 

Бизга маълум бўлишича терма жамоа билан бир қатор етакчилар Тошкентга келмаган. Булар Али Аднан, Моҳаннад Али, Ала Аббос, Муҳаммад Раед. 

Дастлаб чигалёзди машқларини бажарган Катанец шогирдлари сўнг тўп билан боғлиқ машғулотни бошлашди. Бештадан икки жамоага бўлинган ҳолда комбинациялар устида ишлаган ироқлик футболчиларнинг ҳаракатини бош мураббий диққат билан кузатди. Жамоада кайфият юқори эканлигини футболчиларнинг табассумидан сезиш қийин эмасди. Айниқса терма жамоа юлдузи Ҳумам Тариқ ҳақиқий кўтаринки кайфиятни бера олганини таъкидлаш жоиз. Якунда Сречко Котанец барчага миннатдорчилик билдириб керакли кўрсатмаларни бериб ўтди. 

Ироқнинг Тошкентдаги биринчи кунги машғулотидан сўнг терма жамоа етакчилари ҳимоячи Аҳмад Иброҳим, ярим ҳимоячи Башар Ресан сайтимизга қисқача интервью берди. 


Аҳмад Иброҳим: - Тошкентга келганимиздан хурсандмиз. Бизга тайёргарлик кўришимиз учун яхши майдон ва шароитлар яратиб беришмоқда. Рақибимиз Ўзбекистон кучли терма жамоа ҳисобланади. Жуда яхши шаклланган. Ўртоқлик ўйини бўлсада бизга осон бўлмайди. Бу учрашув ноябрь ойида амирликларда бўлиб ўтган баҳсдан фарқ қилиши табиий. Чунки олдиндаги беллашувда рақиб сафида бошқа легионерлар ҳам майдонга тушиши мумкин. Меҳмондорчилик учун яна бир бор раҳмат айтиб қоламан.

Башар Ресан: - Олдиндаги расмий учрашувларга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун Ўзбекистон билан ўртоқлик баҳсида иштирок этамиз. Бугундан Тошкентда машғулотларга киришдик. Ўйинга қадар бир ҳафта давомида шу ерда машғулотларни олиб борамиз. Ўйлайманки, икки жамоа учун ҳам яхши ўйин бўлади. Таркибимизда бир қатор етакчилар йўқ эканлиги тўғри. Лекин бизда иқтидорли ижрочилар кўп. Улар етакчиларнинг ўрнини билинтиришмайди, деб ўйлайман.


Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашув  29 март куни 18:00да "Бунёдкор" стадионида старт олади.  

Абдулазиз Искандаров

Фото: Ироқ матбуот ва медиа хизмати

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика