Latest news

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  4 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  28 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  7

Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди News

Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди

27 апрель куни "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасининг 35-тури доирасида ўз майдонида "Тоттенхэм"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Ўйин якунига кўра, мерсисайдликлар 82 очко тўплаб, турнир жадвалидаги энг яқин рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб кетди.

Ушбу титул "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот учун Англия Премьер-лигасидаги илк соврин бўлди. Нидерландиялик мутахассис 2024 йил ёзида клубни бошқаришни бошлаганди. У Премьер-лигада ғолиб бўлган биринчи нидерландиялик мураббий сифатида Англия футболи тарихига кирди.

"Ливерпуль" бундан олдинги чемпионликни 2019/20 йилги мавсумда Юрген Клопп бошчилигида қўлга киритган эди. Слотнинг келиши билан клуб инглиз футболининг чўққисига қайтди ҳамда бутун мавсум давомида юқори даражадаги ўйин ташкил этиши ва барқарор натижалар кўрсатиши билан ажралиб турди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика