Latest news

17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  0 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  11 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  39 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган News

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Ўзбекистон МТЖ Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига зафар қучди.

27 ёшли футболчи миллий терма тарихидаги энг яхши тўпурар – Максим Шацкихга етиб олди. Энди уларнинг иккисида ҳам 34 тадан гол бор.

Икки ўйинчининг термадаги ўйинлари солиштиришга қарор қилдик.

Максим Шацких (1999 йил дебют қилган ва 2014 йил охирги ўйинини ўтказган)

61 учрашувда қатнашган;

29 ғалаба;

14 дуранг;

18 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 7 та (14 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 15 та (28);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (10);

Осиё кубоги саралаши – 8 та (9).

Маълумот ўрнида, Шацких гол урган ўйинларда Ўзбекистон МТЖ умуман ютқазмаган: 24 учрашув, 19 ғалаба, 5 дуранг.

Бир мартадан пента-трик (Хитой-Тайпейи – 9:0) ва хет-трик (Озарбайжон – 5:1) қайд этган. Шунингдек, 3 марта (Бангладеш – 5:0, Туркманистон – 3:0, Бангладеш 6:0) дублга эришган.

Голли серия – 4 ўйинда 8 та гол.

Элдор Шомуродов (2015 йил дебют қилган ва ҳозиргача фаолиятини давом эттирмоқда)

62 учрашувда қатнашган;

34 ғалаба;

7 дуранг;

21 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 17 та (31 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 8 та (22);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (4);

Осиё кубоги саралаши – 3 та (3);

Бошқа мусобақалар – 1 та (2).

Элдор гол урган ўйинлардаги Ўзбекистон МТЖнинг статистикаси: 24 баҳс, 17 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият.

Икки марта хет-трикка (Мальдив ороллари – 4:0, Уганда – 4:2) ва 6 марта (Ж.Судан – 3:0, Фаластин – 2:0, Сингапур – 3:1, Сурия – 2:0, Туркманистон – 4:0, Грузия – 2:2) дублга эришган.

Голли серия – 5 ўйинда 7 та гол.

*Алишер Никимбаевнинг ёзишича, 2010 йил Эстония ва Ўзбекистон (3:3) ўртасидаги ўртоқлик учрашувида урилган голларнинг иккитаси баъзи манбаларда Шацкихга (шунда 35 та бўлади), бошқаларида автогол сифатида қайд этилган. Бироқ, ЎФАнинг аввалги маълумотларида “Супер Макс”нинг термадаги голлари 34 талиги кўрсатилганди.

Ўша учрашув видеосинин кўриб, ўзингиз баҳо беринг...

Шундай қилиб, Элдор Шомуродов Венесуэлага қарши 28 март куни (23:00) ўтадиган ўртоқлик баҳсида мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

Uzbekistan

Jasur Yakhshiboev - 79'

Friendlies . Round 1

28/03/2023, 23:00

1
:
1
Finished

Venezuela

Alexander Gonzalez - 7'

45'
90'
79'  Jasur Yakhshiboev
7'  Alexander Gonzalez

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика