Latest news

22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  1 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  5 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3

Тарихдаги энг кулгили трансфер News

Тарихдаги энг кулгили трансфер

"ДжанлукаЛападула" блоги Италия чемпионати тарихидаги энг қизиқарли трансферлардан бирини эслади.

Элдор Шомуродовнинг дастлаб Генуя, энди Римга кўчиб ўтгани футболимиз учун катта воқеаликка айланди. Асримиз аввалида япон ёки корейс ўйинчиларининг А Серияга йўл олиши ҳам шундай кутиб олинарди.

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими?

Масалан, 1998 йилда 21 ёшли Ҳидетоши Накатани харид қилган "Перужа" 2000 йилнинг қишида уни "Рома"га жуда катта маблағ эвазига сотди (21,7 млн евро).

Шундан кейин жамоа раҳбариятида осиёлик футболчиларга нисбатан қизиқиш ортди. Ва дарҳол хитойлик Ма Миньюй ҳамда кореялик Ан Жун-Хван трансфер қилинди. Бугунги ҳикоямизнинг бош қаҳрамони чинлик ўйинчи ҳисобланади.

Факт: Ма Миньюй Ўзбекистон терма жамоасига қарши 3 бор майдонга чиққан. 1998 йилнинг 8 июлида ўтказилган ўртоқлик ўйинида миллий жамоамиз постини ишғол қилган эди. Мазкур футболчи 2002 йилги мундиалда ўз жамоасини сардор сифатида олға бошлаган.

Бироқ, Хитой термаси ярим ҳимоячиси "Перужа" учун Накатадек омадли харидга айланмади. Ҳаттоки, тарихдаги энг кулгили трансферлар қаторига қўшилди. Гап шундаки, у клубда ўтказган 1 йили давомида Италия чемпионатида 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти ола билмади.

Кейинчалик мазкур трансфер тарихи маълум бўлди. "Перужа" бош мураббийи Серсе Косми аслида хитойлик бошқа бир ўйинчи Ли Тени (кейинчалик "Эвертон"да ўйнаган) олиб келмоқчи бўлган. Мутахассис чеҳралар ўхшашлиги ва хитойча номларнинг талаффузи қийинлиги туфайли раҳбариятга сотиб олинадиган ўйинчининг рақамини айтади. Шу ерда чалкашлик пайдо бўлади ва Ли Те эмас, Ма Миньюй трансфер қилинади. Энг қизиғи, итальян клуби таркибида бу хатоликни ҳеч ким пайқамайди. Фақатгина бош мураббий хитойлик футболчининг ўртоқлик ўйинидаги ҳаракатларидан кейин анлашилмовчилик юзага келганини пайқайди. Бироқ, энди кеч эди...

Author :
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика