Latest news

15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  0 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  1 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  2 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  4 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   1 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  34

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони (1:0) News

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони (1:0)

Бундан 16 йил аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2004 гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистони вакилларини мағлуб этган эди.

2004 йил Хитойдаги Осиё кубоги терма жамоамиз тарихидаги энг аҳамиятли турнир сифатида тилга олинади. Аввалги иккита Осиё кубогида ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган бўлса, чин юртидаги мусобақада эса илк бор гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилгандик. Биринчи турда Миржалол Қосимовнинг жарима зарбасидан урган ягона голи эвазига мағлуб этган вакилларимиз иккинчи турда жуда кучли бўлган Саудия Арабистони билан тўқнаш келишади. Билсангиз, бундан олдинги яъни Ливанда бўлиб ўтган қитъа кубогида ҳам улар билан йўлларимиз кесишган, ўшанда бўш ҳаракат қилган терма жамоамиз 0:5 ҳисобида енгилишганди. Бир хатони иккинчи маротаба такрорламаслик учун Равшан Ҳайдаров ўз шогирдларини муносиб тайёрлаганди. Футболимиз ҳам янги даражага кўтарилаётган, терма жамоамизда хорижлик мутахассисларнинг ҳавоси кезиб юрарди. 

Таъкидлаш жоизки Осиё кубогида бош мураббий Равшан Ҳайдаровга германиялик Юрген Гёде ҳамроҳлик қилганди. Саудияликларга қарши тўғри услуб танлаган ва тартибли ўйинни танлаган терма жамоамиз Александр Гейнрихнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилади. Сашанинг голи эса ҳамюртларимизга муддатидан олдин кейинги босқчи йўлланмасини тақдим қилади. 

Осиё кубоги-2004

Ўзбекистон 1-0 Саудия Арабистони

Гол: Александр Гейнрих, 11.

Ўзбекистон: Е. Сафоов, М. Қосимов (И. Иномов, 64),  А. Фёдоров, А. Алиқулов, Н. Ширшов, С. Жепаров, Т. Кападзе, А. Акопянц, А. Гейнрих (М. Бикмаев, 78), А. Солиев (И. Зейтуллаев, 60), В. Шишелов

Захира: А. Поляков, Л. Кошелев, И. Нестеров, Ш. Раимқулов, З. Холмуродов, И. Магдеев

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.







Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика