Latest news

14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  1 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  0 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  15 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  17 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  9 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2

Тарихда бугун: "Ўртар"ни куйлаган Ҳасанов, уни тушунмаган Агишев, "шерлар"да ўйнаган Шер News

Тарихда бугун: "Ўртар"ни куйлаган Ҳасанов, уни тушунмаган Агишев, "шерлар"да ўйнаган Шер

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Кечиккан "Тарихда бугун": Сергеевни йиғлатган, Жавоҳир Сидиқовни эса синдирган ўйин

Бугун Суперлиганинг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз.

Олий лига-2017 10-тури доирасида мухлислар Тошкентда қизиқарли баҳс гувоҳи бўлишганди. Жасур Абдураимов бошқарувидаги "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Улуғбек Бақоев устозлигидаги "Бухоро"ни қабул қилган. Ўшанда "шерлар" Владимир Козак ва Суҳроб Нуруллоевларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, бухороликлар сафида ягона жавоб тўпини Иван Нагаев киритган.

Дарвоқе, Олий лига-2017нинг якунида "Пахтакор" 59 очко билан бронза медалларини қўлга киритган бўлса, "Бухоро" 46 очко билан 6-ўринни эгаллаган.


Олий лига-2017
10-тур
, 12.05.2017
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 5650 томошабин
"Пахтакор" – "Бухоро" 2:1
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Голлар: В.Козак 47, С.Нуруллоев 82 - И.Нагаев 90.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев, Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев (с), Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов (Жамшид Юсупов, 85), Достон Ибрагимов (Суҳроб Нуруллаев, 64), Владимир Козак, Шерзод Каримов (Жасурбек Ҳакимов, 78), Игорь Сергеев.
Захира: Шохрух Раимов, Ҳожиакбар Алижонов, Шохруҳ Маҳмудҳожиев, Хушнудбек Авилов.

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Кирилл Пасичник, Санъат Шихов, Алишер Шоғуломов (Суҳроб Неъматов, 50), Шохруҳ Гадоев (Баҳриддин Ваҳобов, 74), Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳасанов, 61), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко (с), Иван Нагаев.
Захира: Эркин Жабборов, Элбек Равшанов, Нозим Умуров, Миржалол Жумаев.

Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов 24 - Э.Исмоилов 81

У пайтлар "Пахтакор"ни Жасур Абдураимов бошқарарди.



3 йил олдин асосий таркибда тушганлардан Бобур Омонов (3-рақам), Зоҳир Пиримов (23) ва Эргаш Исмоилов (28) ҳозир ҳам "Бухоро"да.


"Пахтакор"да эса ўша куни бошланғич таркибда тушганлардан фақат Владимир Козак ҳамда Игорь Сергеев ҳамон клубда.


Бугунги кунда "Металлург" сардори ҳисобланган Акбар Исматуллаев.


Достон Ибрагимов 2019 йил ижара асосида айнан "Бухоро" таркибида тўп тепган кейинчалик.


Ўша куни учрашувни стадиондан 5650 нафар мухлис кузатиб борган.


Бақоев Бухорода яхши жамоа шакллантира бошлаган даврлар эди.


Учрашувда ҳисобни очган Козак.



Бухородан келган мухлислар.


Сергеев Олий лига-2017да жами 13та тўп киритиб жамоаси тўпурари бўлганди.


Акмал Турсунбоев.


- "Ўртар"ни битта эшитайлик...


- Ёрвордиз, брат! Ёрвордиз..


- А ман тушунмадим...


Мухлислар ва мухлисалар.


"Пахтакор" стадионидаги VIP ложа.


Эргаш Исмоилов.


Узоқ йиллар "шерлар" таркибида тўп тепган Шер.


Бугунги кунда "Навбаҳор" сардори ҳисобланган Азим Аҳмедовга қарши Алишер Шоғуломов.


Бобур Омонов.


"Бухоро" сардори украиналик Владимир Баенко.


Меҳмонлар ўша куни мезбонлар тўпурарига гол уриш имконини беришмаганди.


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика