Latest news

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  3 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  6 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  11 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  18

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари News

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари

Эрон, Қатар ёки Япониянинг трансфер баҳоси энг юқори вакилларини биласизми?

Бугун шу ҳақда маълумот беришга қарор қилдик.

Япония — кун чиқар юртнинг энг қимматбаҳо вакили Такефуса Кубо ҳисобланади. "Transfermarkt" портали ижара асосида "Хетафе"да тўп тепаётган "Реал" футболчисини 20 млн еврога баҳоламоқда.  

Кейинги ўринларга 22 ёшли Такэхиро Томиясу ("Болонья", 18 млн евро) ва 24 ёшли Даити Камада ("Айтрахт", 16 млн) жойлашган.

Сурия — Шом диёрининг энг қимматбаҳо вакили Омар Ал Сома ҳисобланади. 31 ёшли ҳужумчи айни пайтда 6,5 млн еврога баҳоланяпти. Кейинги ўринни 27 ёшли Омар Хрбин ("Ал Ваҳда", 1,3 млн) банд қилган.

Хитой — Чин юртининг энг қимматбаҳо фуьболчилари 4 млн еврога баҳоланмоқда: яқинда Хитой фуқаролигини қабул қилган 31 ёшли Элкесон ("Гуанжоу Эвергранд") ва "Эспаньол"нинг 27 ёшли вингери Ву Лэй.

БАА — амирликларнинг қимматбаҳо футболчилари "Ал Жазира" клубига тегишли: 30 ёшли фоврард Али Мабхут (4,5 млн) ва 27 ёшли вингер Халфан Муборак (3,5 млн евро).

Эрон — форслар ўлкасининг энг қиммат ўғлони Сардор Азмун (26 ёш) бўлиб, "Зенит" ҳужумчисининг трансфер баҳоси 23 млн еврога тенг. Кейинги ўринларга "Порту" футболчиси Меҳди Тареми (28 ёш, 10 млн евро) ва "Брайтон" вакили Алиризо Жаҳонбахш (27 ёш, 5 млн евро) жойлашган.

Жанубий Корея — Сон Хён Мин нафақат ўз юртида, балки бутун қитъада энг қиммат ўйинчи ҳисобланади. "Тоттенхэм" юлдузининг трансфер қиймати 90 млн еврога тенг. Кейинги поғоналар 24 ёшли Хван Хи Чхан ("Лейпциг") ва 19 ёшли Кан Ин Лига ("Валенсия") тегишли. "Transfermarkt" уларнинг ҳар иккисини 15 млнга баҳолаган.

Саудия Арабистони — Салим Ал Довсари ("Ал Ҳилол") ва Абдулфаттоҳ Асири ("Ал Насср") саудияликлар таркибидаги энг қиммат футболчилар ҳисобланишади. Уларнинг трансфер қиймати 3,1 млн еврога тенг.

Қатар — амалдаги қитьа чемпионлари таркибидаги энг қиммат ўйинчи 24 ёшли Акрам Афиф ("Ал Садд" - 3,5 млн евро) ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Ал Духайл" форварди Алмоез Али (2,7 млн) ҳамда "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Ҳассан Ал Ҳайдос (1,75 млн) эгаллаб турибди.

Ўзбекистон — энди ўзимизнинг қоракўзларга тўхталамиз. "Transfermarkt" портали ўзбекистонликлар орасида энг юқори қийматни Элдор Шомуродовга белгилаган. "Женоа" ҳужумчисининг трансфер нархи 6,5 млнга тенг. 2-ўринга "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров (2,5 млн евро) жойлашган бўлса, Жалолиддин Машарипов (2 млн) 3-поғонани эгаллаб турибди.

Осиё футболи: Янги юлдузлар 

Яқин йилларнинг янги юлдузлари 

Author :
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика