Latest news

19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  6 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  2 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  35 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди News

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳақида охирги ёзганларим турли доираларда муҳокама қилинди (мен ёзганим учун эмас, кишиларнинг кўнглидаги гап айтилгани учун).

Дастлаб, ўша қарорга реакция билдирдим: буюртмачилар яширилмасин, кескинроқ жазолансин, ўз-ўзидан бу мавсумнинг якуний натижаларига таъсир кўрсатиши керак. 

Ўйладимки, шундагина адолат қарор топади (Бу фикр тўғри эди). Аммо негадир атрофимдаги тажрибали кишилар мийиғида кулиб қўйишди. Нега? Чунки, улар бундай бўлишига ишонмайди. 

Аҳмоқми булар, ҳамма нарса ойдай равшан-ку, деб ўпкалаган бўлдим. Фойдасиз, бировдан садо чиқмади, ҳеч ким ёзмади.

Фақат масъуллардан сигнал келди: «Тўғри ва ўринли фикрлар учун раҳмат, лекин сен воқеалар ривожидан илгарилаб кетдинг. Барчаси бўлади, ҳамма ўзига лойиғини олади — бу мураккаб жараён бўлиб, кўп вақт талаб қилади».

Хурсанд бўлдим, қувондим. Демак, ҳали жараён давом этаётган экан, клубдагилар парда ортидан чиқарилади ва бунга ишонмаганлар уялиб қолади. Ҳар тонг уйғонишим билан ЎФА расмий каналига қарайдиган бўлдим, бирор янгилик умидида...

Кеча Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони «Нефтчи» ва «Андижон» ўртасидаги ўтиш ўйинига мезбонлик қилди, «бургутлар» лигада қолишди. Ильгиз Танташев финал ҳуштагини чалган маҳалда барча умидлар ўлди, энди бефойда. Энди қайсидир жамоадан очко айрилишига, пастга тушириб юборилишига ўзим ҳам ишонмайман.

Соддалик билан ўйинни сотиб олган клублар жазоланиши ҳақида ўйлабман. Турнир жадвали ўзгариб кетиши ҳақида ўйлабман. Шундай ҳолатда қуйи лигага тушиб кетган «Бухоро»нинг асл ўрни юқорироқда экани ҳақида ўйлабман. «Кальчополи»ни эслаб, ўзимизда ҳам такрорланиши ҳақида ўйлабман...

Шу масалада қайси журналист билан гаплашсам, ҳаммаси бир хил жавоб қайтарди: «Энди, ука, бу Италия эмас». Аслида гап бунда эмас, ҳақиқат бу эмас. Асл муаммо сизнинг итальян эмаслигингизда! 

«Кальчополи» ҳақида 1000 марта ёздим (ҳавасим келганидан), яна бир мартаси зарар қилмайди. Ўшанда далиллар базаси Турин, Рим ва Неаполь судларига юборилган, лекин 2 йил давомида ҳеч ким ижобий жавоб қайтармаган. Шундан кейин маълумотлар ОАВга сиздирилган ҳамда жамоатчилик Италия футбол федерациясидан айбдорларни топиб жазолашни талаб қилган, ана шу жараённи назорат қилган. «Кальчополи» ҳеч қачон содир бўлмас эди, агар жамият фаол бўлмаса.

Юқоридаги 3 та гапни такрорлайверишдан чарчадим, бировга тушунтиролмай чарчадим. Бу гал ҳам фақат ҳакамлар жазоланса, стадионга тушиш учун билмам қандай асос топа оламан. Қаердасиз, футболсеварлар? Қаердасиз, ҳалол футбол тарафдорлари? Қаердасиз, устоз журналистлар?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика