Таниқли немис мутахассиси Иньеста жамоасига бош мураббий бўлди
08 jun 2019 17:45
News
Таниқли немис мутахассиси Иньеста жамоасига бош мураббий бўлди
Япониянинг "Виссел Кобе" жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
"Виссел Кобе"да бир вақтнинг ўзида ажойиб футбол юлдузлари ҳаракат қилишмоқда. Булар Давид Вилья, Андрес Иньеста ва Лукас Подольскилардир. Энди эса бош мураббийлик ролида ҳам таниқли мутахассис кўриниш беради.
51 ёшли Торстен Финк жамоани бошқаради. У бундан олдин "Грассхоппер", "Базель", "Аустрия" ва "Гамбург" жамоаларини бошқарган.
"Виссел Кобе" айни вақтда турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Link :
Source : japantimes.co.jp
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments