Latest news

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  5 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  11 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  16 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

Тайёрлов гуруҳлари: “Насаф-97” чемпион! News

Тайёрлов гуруҳлари: “Насаф-97” чемпион!

Қарши шаҳрида ўтказилган олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари мусобақаси республика босқичи якунланди.
Мусобақада иштирок этишган “Бунёдкор” футбол мактабининг 1997 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини 2-ўринда якунлашиб, ярим финалда “Пахтакор” билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 2:2. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида омадлироқ чиқишган бунёдкорчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Дмитрий Ким ва Равиль Бекчинтаев бошчилигидаги футболчиларимиз бош соврин учун финалда мусобақа мезбонлари – “Насаф” билан беллашишди. Ўйин давомида икки нафар тарбияланувчимизнинг майдондан четлатилганлиги ўз таъсирини ўтказиб, жамоамиз 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Жорий йилги тайёрлов гуруҳлари мусобақаси “Бунёдкор” футбол мактаби учун яхши ўтди, дейиш мумкин. Боиси 1999 йилда таваллуд топган футболчиларимиз ғолиб чиқишган бўлса, 1997 йилда туғилганлар иккинчи ўринни эгаллашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика