Latest news

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  8 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

Таиландлик мухлислар билан суҳбат News

Таиландлик мухлислар билан суҳбат

U-23 Осиё Кубоги "С" гуруҳи 1-туридан олган Таиланд-Вьетнам (2:2) учрашувидан кейин мухбиримиз таиландлик мухлислар билан суҳбат қурди.

- Ўзингизни таништиринг...

- Менинг исмим Сувадита. Мен ва акам Таиланд жамоаси мухлисларимиз.

- Таиланд – Вьетнам (2:2) учрашуви ҳақида фикрингиз...

- Ўйин жуда ҳам ажойиб бўлди .Биз бу ўйинда ғалаба кутган эдик, аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас.

- Таиланд жамоаси гуруҳидаги рақиблари хусусида қандай фикрдасиз?

- Рақибларимиз жуда ҳам кучли, айниқса, Жанубий Корея. Улар Малайзия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Кейинги ўйин айнан уларга қарши кечади. Севимли жамоамизга қийин бўлади.

- Бу турнирда чемпионлик учун асосий даъвогар қайси терма жамоа деб ўйлайсиз?

- Ўйлашимча, Жанубий Корея (акасининг фикрича, Япония). Уларда талайгина юлдузлар бор.

- Ўзбекистонга келгунингизга қадар юртимиз хақида нималарни билар эдингиз?

- Ўзбекистон жамоаси "Осиё оқ бўрилари" деган лақабга эга. Технологик ва стратегик тарафдан тез ривожланаётган давлатлигини эшитганман.

- Об-ҳаво борасида нима дея оласиз?

- Бу ер иссиқ экан, аммо Таиланд янада иссиқроқ (кулади). Бироқ бу ерни об-ҳавоси Таиландникидан қуруқлиги билан фарқ қилар экан ва кечалари салқин бўларкан.

- Юртимизга қачон келдингиз?

- Бугун тонгда.

- Миллий таомларимизни татиб кўришга улгурдингизми?

- Ҳа, аммо номи эсимдан чиқди. Гуруч ва гўштдан иборат эди (палов - таҳр.). Бу таомингиз жуда машҳурлигини эшитдим. 

Учқун Азимов суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика