Latest news

02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  0 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  0 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  1 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  0 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  1 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5 23:01ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Афғонистон Осиё кубоги ғолибидан очко тортиб олди, Жанубий Корея рақибини тор-мор этди ва бошқа натижалар  9 22:45Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"  41 22:36Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"  26 22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  13

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди News

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика