Latest news

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  4 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  3 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

Таҳририятнинг фикри қанчалик тўғри чиқди? Олий лиганинг 1-турига назар News

Таҳририятнинг фикри қанчалик тўғри чиқди? Олий лиганинг 1-турига назар

Мана интиқиб кутганимиз, олий лиганининг биринчи тури ҳам ўз якунига етди. Янги чемпионат, янгича кўриниш олаётгани мухлисларни қувонтирмай қолмаяпти.
Тур ўйинлари олдидан, ўзига хос тахминий превьюни эътиборингизга тақдим этган эдик. Жамоаларнинг имкониятларини чамалаш билан бирга, сабабини ҳам кўрсатдик. Келинг, энди барча 8та учрашувга бирма-бир тўхталиб чиқамиз.


"Пахтакор" (Тошкент) - "Олмалиқ" (Олмалиқ) 1:1
Голлар:
И.Сергеев (88) - З.Пиримов (35)

Ўйиндан аввал ёзилган фикр:
Бу ўйинда жамоаларнинг имконияти тенг деб айтса бўлади. Лекин 5 фоизга "Пахтакор" устун. Бу ўйин шубҳасиз турнинг марказий ўйини.
Имкониятлар: 55/45


Ҳақиқатдан ҳам мазкур ўйин тенг курашларга бой бўлди. Керак бўлса, "Олмалиқ" ташаббусни қўлга киритган жойи ҳам бор эди. Фақат жамоанинг жисмоний ҳолати сўнгги 15 дақиқада бироз панд берди. Номларга қарасак, "Олмалиқ"нинг бугунги кундаги захираси, "Пахтакор"никидан анча яхши. Вьетнамга кетган уч нафар футболчини қайтиши Шквиринга қўшимча куч бўлади.





"Бунёдкор" (Тошкент) - "Бухоро" (Бухоро) 2:0
Голлар:
Ш.Зуаги (6), М.Ғофуров (45)
Ўйиндан аввал ёзилган фикр:
Бу ўйинда "Бунёдкор" фаворит. "Бухоро" тубдан янгиланяпти. Ҳали бухороликлар расмий ўйинда майдонга тушишмади. "Бунёдкор" эса аллақачон учта жиддий ўйинда иштирок этишга улгурди.
Имкониятлар: 60/40

Бу ўйин тахминимизни тўлиқ оқлади. "Бухоро" ўйин давомида фақат ҳимояланди. Бу кўпроқ ўйин амалиётини етишмаслиги билан боғлиқ. Ўз навбатида жамоанинг ҳимоя ва ўйинни қурувчи ярим ҳимоясида муаммо кузатилди. Керак бўлмаган баъзи ўйинчилар бор...





"Металлург" (Бекобод) - "Локомотив" (Тошкент) 0:0
Ўйиндан аввал ёзилган фикр:
"Локомотив"га устунлик берамиз. Аммо шуниси борки, агар "Металлург" истаса ўз майдонида ҳеч кимга очко бермайди.
Имкониятлар: 45/55

Буни қарангки, "Металлург" истади. Ўйин олдидан ёзган эдик, агар "Металлург" истаса... Мана натижасини кўриб турибмиз. Агар "Металлург" ҳар бир ўйинга, уйда бўладими гоҳ сафарда, мана шундай истак билан тушса, тарози палласини (имкониятлар) керак бўлса бекободликлар томон оғдира оламиз.

"Насаф" (Қарши) - "Андижон" (Андижон) 3:1
Голлар:
А.Геворкян (21, 45), О.Коблаш (54) - Р.Аъзамов (67)
Ўйиндан аввал ёзилган фикр:
Бу ўйинда "Насаф" максимал натижага эришини тахмин қилиш қийин эмас.
Имкониятлар: 60/40


Афсуски аввалги мақоладан "Андижон" мухлислари хафа бўлишди. Аммо мураббийни ўзи олий лигада қолиш учун курашамиз деганидан кейин, жамоага алоқаси бўлмаган сайтнинг фикрида нима айб? Мураббий, биз олий лигада ўз ўрнимиз учун курашамиз дейиш ўрнига, мухлислар кайфиятини тушириб юборганига нима дейсиз? Сабабини айтсак биз ёмон. "Андижон" мухлислари жўжани кузда санашлари ҳақида айтиб ўтишди. Кузни кутиб ўтириш керак эмас, мана шу инқироздан жамоа биринчи даврадан кейин тўғри хулоса чиқариши лозим. Балки, балки... Кўрамиз, кутамиз ва кузатамиз.





"Динамо" (Самарқанд) - "Қўқон-1912" (Қўқон)
Гол:
О.Мамажонов (15)
Ўйиндан аввал ёзилган фикр:
Гарчанд "Динамо" ўз майдонида ўйин ўтказса-да, жамоада бугун кузатилаётган молиявий аҳвол ғалабага тўсиқлик қилиши мумкин.
Имкониятлар: 55/45

Бу ўйиндаги тахмин ҳам ўзини оқлади. "Динамо"нинг футболчилар олдидаги қарзи, охир оқибат жамоанинг турнир жадвалидаги асосий рақиби билан бўлиб ўтган ўйинда қимматга тушди. Гарчанд, "Динамо" ўйин давомида ташаббусга эришган бўлсада, Андрей Баклановнинг ўз постини моҳирона қўриқлаши "Қўқон-1912"га йиллар давомида кутилган ғалабани тортиқ этди. 200 нафарга яқин ишқибозни Қўқондан Самарқандга борганини эътироф этмай иложимиз йўқ. Қўқонликлар ҳам сайтдан ҳафа, лекин бизни тўғри тушунинг, биз мухлисга ёқиш учун алдай олмаймиз. Мутахассис ўқиб, тўғри хулоса чиқарсин деймиз. Бугунги молиявий ҳолат ва структурадан келиб чиқсак, "Динамо"га мавсум давомида жуда ҳам қийин бўлади.

"Нефтчи" (Фарғона) - "Шўртан" (Ғузор) 1:1
Голлар:
М.Бобожонов (77) - Д.Станоевич (47)
Ўйиндан аввал ёзилган фикр:
Балки ғалаба қозонмас, аммо ўйини чиқар, бу эса яхшиликка бўлади.
Лекин унутмайлик, "Шўртан" Фарғонага ғалаба учун кетяпти. Аслида олий лигага чиққан клублар ундан тушиб кетмаслик учун кураш олиб борадилар. Аммо "Шўртан"нинг олий лигадан тушиб кетишига сабаблар бошқа бўлди.
Имкониятлар: 50/50

Шу мақола чиққанидан кейин фарғоналик ўқувчимиз шундай деди:
- "Админлар, Фарғонага "Шўртан" келяпти, "Насаф" эмас.

Ҳа, буни биз яхши билар эдик. Шунинг учун ҳам имкониятларни тенг баҳоладик. Агар "Насаф" келаётганини билганимизда, тахминимиз бироз бошқачароқ бўлган бўларди. Нима учун "Шўртан"нинг имкониятиларига юқори баҳо бердик, яна бир бор такидлаб ўтаман, бу клуб ўзи кутмаган ҳолда олий лигадан тушиб кетди. У биринчи лигада ҳам, ҳудди олий лигага бўлган муносабатдек фаолият олиб борди. Бу йил биринчи лигадамиз деб қўл силтамади. Мана бунинг натижасини кўриб турибсиз. "Шўртан" бу йил ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб  бора олмасада, аммо ўйинчиларидан келиб чиқиб кўпчиликка бош оғриқ бўлади. Ҳайрон қолаётган жиҳатимиз, нима учун "Нефтчи" Бобожоновни захирада ушлаб қолаверади. У ёш бола эмас ахир...


"Навбаҳор" (Навбаҳор) - "Машъал" (Муборак) 0:2
Голлар:
В.Иванов (36), Ш.Достонов (56)
"Машъал" ҳам чакки эмас. Ўтган йил жамоа бежизга бешинчи ўринни қўлга киритмаган.
Имкониятлар: 50/50

Бу ўйинда Бахтиёр Ашурматовни жамоа билан бирга бўлмаганлиги ҳам ўз сўзини айтди. "Машъал" эса майдон эгаларидан бир калла устун бўлмасада, мураббийининг муҳим кўрсатмалари асосида ғалаба қозониб кетди. 50-дақиқада Достонов майдонга тушди ва у 56-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Агар олий лига мана шундай келишмасдан, тотализатор аралашувинисиз ўтаверса, бизга ҳеч қандай Вьетнам, Таиланд каби турнирлар керак бўлмайди. Мана энди футболчилар майдонда ким ғалаба қозонишини билмайдилар, бу дегани улар ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўрадилар дегани. Ҳуллас, Бангладешдаги турнирдан эсон омон ўтиб олсак, Ашурматов бор эътиборини олий лигага қаратиши керак. Селекцияни ҳам ривожлантиришса чакки бўлмайди, олимпия терма жамоаси 4 йилдан бери биз ўрганиб қолган футболчилардан иборат эмас, бунинг учун бошқа клубларни ҳам яхшилаб кузатиш лозим.

"Қизилқум" (Навоий) - "Сўғдиёна" (Жиззах) 4:1
Голлар:
Б.Ваҳобов (7, 12, 67), В.Шевченко (69) - М.Музаффаров (71)
Эртага бўлиб ўтадигани ўйинлардан келиб чиқсак, "Қизилқум" ғалаба қозониши мумкин бўлган энг яхши ўйинлардан бири мана шу бўлади. Сабаби рақиб ўтган йилгидан кўра анча кучсизланди.
Имкониятлар: 60/40

Бу ўйинда ҳам тахминларимиз ўзини 100%га оқлади. Анчадан бери йўқотиб қўйганимиз, Баҳриддин Ваҳобов битта эмас, учта гол билан мавсумдаги дастлабки хет-трикни нишонлади. Ўйинда ҳам "Қизилқум" катта ташауббусга эга бўлди. Буни дастлабки дақиқаларда киритилган икки гол билан ҳам изоҳлаш мумкин.


Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, биз тахлилий мақолаларни футболни ичидан туриб ёзамиз. Шундай экан, ўқувчилардан илтимосимиз, ахил бўлайлик. Бекорга бировнинг асабига ўйнамасдан, қуруқ туҳмат билан қизиққонлик қилмайлик. Бизга барча жамоа бирдай, барчаси олий лига фарзандлари, барчаси терма жамоамиз учун ишлаши лозим бўлган клублар. Ҳозирча олий лига ёмон бошланмади, уни шундай давом эттириш, бизнинг, сизнинг ва энг аввало клуб раҳбарларининг қўлларида. Яна бир нарсани илтимос қилардик. Чет эл футболини кўп кўрасиз, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этса жамоаси кейинги ҳужумни уюштиришга ҳаракат қилади, мухлислар эса уни олқишлайди. Биздачи? Бизда стадион тўла мухлис ҳакамни ҳақоратлайди. Бир четдан ўзингизга қаранг. Жуда хунук манзара. Тўғри бу гапларимизга биронтангиз қулоқ солмассизлар, аммо бари-бир четдан бир назар ташлаб кўришни маслаҳат бераман. Ҳуддики ширин чой қуйилган пиёлани атрофини ёғ босгандек. Футболни безаги мухлис экан, олий лигани жозибасини ошириш айнан сизнинг қўлингизда эканлигини унутмасликка чақирамиз.



Нодирхўжа Юлдашев ва "CA" тахририяти


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика