Latest news

00:20Гампер кубоги. "Барселона" "Комо" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  7 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  0 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  2 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  26 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  3 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  20 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик” News

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик”

“Навбаҳор” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб журналистларнинг саволларига “Динамо” жамоаси устози Тачмурод Агамуродов жавоб қайтарди.

Тачмурод Агамуродов (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гап кетганида олдинги ўйинлардаги каби биз учун қийин кечди. Якунда дуранг натижани сақлаб қола билмадик. Агарда воқеалар ривожи бизнинг фойдамизга ишлаганида кўпи билан дуранг қайд этишимиз мумкин эди. Бироқ, мезбонларнинг урган иккинчи голлари чоғида бироз хушёрликни йўқотишимиз панд берди. Майдонда эса кескин кураш кечди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ижобий натижани қайд этиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Футболда кимдир ютади, бошқаси эса мағлубиятга учрайди.

- Жамоангиз ўйинда ёмон кўринмади. Яъни футболчилар муносиб тарзда тўп суришди. Чемпионат стартидаги натижаларни ижобий кўриниш олмаганлигига асосий сабаб нимада?
- Биринчи навбатда таркибни шакллантиришда кечикдик. Кўплаб жамоалар таркиб борасида январь ойидаёқ бир тўхтамга келиб улгуришганди. Тўғри улар сафига айрим ўйинчилар ҳам қўшилган. Лекин, уларнинг сони бир-икки нафардан ошгани йўқ. Биз эса февраль ойига келибгина таркиб йиғишни бошладик. Бундай шароитда футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилаш билан бир қаторда ўзаро боғлиқликни ҳам шакллантириш талаб этилади.

Ихтиёримизда мавжуд бўлган вақт оралиғида рақобатга бардош бера оладиган жамоани чемпионат стартига тайёрлай олмадик. Турдан-турга жамоамиз ўйини кучайиб бормоқда. Афсуски, бундай ҳолат бизга қулайлик яратиб бермаяпти. Яъни жамоамизга осон бўлаётгани йўқ. Айнан юқоридаги сабаблар жамоамизни икки бўлим давомида бир маромда тўп суриши имкониятини бермаяпти. Аксарият учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида рақибга имкониятни бой бериб қўймоқдамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика