Latest news

08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  0 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай" News

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай"

Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.


- Четлатиш бизнинг зараримизга бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. "Олимпик" жуда тартибли жамоа. Бу жабҳада бизга оғир бўлди. Йигитларга ўйин сўнгигача ҳаракат қилишганини, кучини берганини айтдим. Рақибларни ғалаба билан табриклайман. 

- Икки ўйиндан буён Виктор Мбаома ҳужумда ўйнади. Бироқ бундан самара чиққани йўқ. Бошида Жасур Холтўраев ҳужум чизиғида яхши ўйин кўрсатаётгандек эди. Нега у асосий таркибда майдонга тушмаяпти?

- Умуман олганда Виктор ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Ўйин давомида унда биргина яхши вазият бўлди. Бироқ ўшанда у нотўғри позиция танлади. Назарий жиҳатдан буни муҳокама қилиб олдик. Бошқа томондан у яхши ўйин кўрсатди. Ёмон ўйнади дея олмайман, чунки 10 киши бўлиб қолгандан кейин барчага қийин бўлди. Шунчаки кучларни янгилаб олиш керак эди. Биз ҳали кўп ишлашимиз керак. Мбаома ёмон футболчи эмас. Бироқ унинг бир қанча функцияларини ўзгартириш лозим. Жамоада ишланиши керак бўлган нарсалар кўп. Жамоа бошқатдан қурилаётганини инобатга олсак, 5 ой давомида ўйинни қуриш қийин бўляпти. Навбатдаги учрашувларда ўйинимиз яхшироқ бўлишига, максимал куч билан ишлашга ҳаракат қиламиз.

Албатта, "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай. Бу футбол. Барча ишдан тўғри ҳулоса чиқариш керак. Шу орқали биз тўғри йўлга тушиб оламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика