Latest news

11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  1 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  4 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  5 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  12 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  2 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  3 22:50Дембеле жароҳат олди  0

Тачмурод Агамуродов: "Андижон"га қарши шиддатли ўйин гувоҳига айландик" News

Тачмурод Агамуродов: "Андижон"га қарши шиддатли ўйин гувоҳига айландик"

«Динамо» - «Андижон» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар маслаҳатчи-мураббий Тачмурод Агамуродов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Авваламбор, бугун жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган самарқандлик ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугунги баҳснинг ҳар икки жамоа учун жуда оғир кечганлигини айтишим мумкин. Чунки бу ўйиндаги ғалабанинг ҳар икки томон учун аҳамияти катта эди. Шу боис сўнгги дақиқаларгача кураш кечиб, шиддатли ўйин гувоҳига айландик ва голлар ҳам бўлимлар охирида киритилди.

«Бунёдкор» билан ўйинда катта куч сарфлаган жамоамиз уч кун ичида кучини тўла тиклашига тўғри келди. Бу борада жамоамиз йигитларига миннатдорчилик билдираман. Бугунгидек ҳужумкор ўйин Олий Лига баҳсларини безайди. Йигитларнинг ўз кучига ишончи ортган ва иштиёқи ҳам баланд. Умид қиламанки, биз мавсум сўнггига қадар мана шу руҳда давом этамиз» - дейди Тачмурод Шамакович.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика