Latest news

01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  0 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  54 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23

Тачмурад Агамуродов: "Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам муносиб ўйин кўрсатдик" News

Тачмурад Агамуродов: "Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам муносиб ўйин кўрсатдик"

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.
"Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам йигитлар ҳисобни тенглаштира олишди. Умуман олганда бутун ўйин давомида шогирдларим муносиб ўйнашди. Бугунги кўрсатган футболимиздан уялмаслигимиз аниқ", - дейди Агамуродов.

"Бир киши кам бўлиб қолгач барча ҳимояга қайтсин дейишим мумкин эди, агар шундай бўлганида 0:1 ҳисобида ютқазардик. Аммо бу ҳаммаси тахминлар. Мен шогирдларимга барча вазиятда тўп учун охиригача курашишни айтдим. Ўтказиб юборган голларимизга қаранг, пенальти бўлган вазиятдан ҳимоячилар хато қилишди, иккинчи голда дарвозабо тўпни қўлидан чиқариб юборди... Ҳаммаси кичик хатолардан сўнг бўлди".

"Мен "Пахтакор"да ишлаганимда Жепаров, Кападзе каби ёшлар бўларди. Ўша жамоа билан биз икки бор ОЧЛ ярим финалига чиққандик. Уларнинг кўпчилиги ҳамон Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқда. Қайси "Пахтакор" кучли ўша вақтдагими ёки ҳозиргиси буни мухлислар ҳал қилишсин".

"Мени ёнимга мухлислар келиб Ўзбекистондаги фаолиятим учун раҳмат айтиб миннатдочилик билдиришлари туфайли ҳам шу ерда қолиб ишлаяпман. Балки охиригача шу ерда ишларман".

"Янги келган футболчилардан кўнглим тўқ. Бугун Ильин ҳам хато қилди, аммо унинг ўйинидан қониқдим. У бугун биринчи марта мени қўл остимда ўйнади. Бундан ташқари уч кун олди Ўзбекистонга келган Рижко ҳам ёмон ўйнамади. Молиявий имкониятимиздан келиб чиқиб амалга оширилган трансферлардан кўнглим тўлди".

"Пахтакор"ни бугунги ғалабаси билан табриклайман".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика