Latest news

00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  8 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди" News

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 7-турида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурад Агамурадов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда рақибга устунликка эришиши учун имконият бермадик. Афсуски, таркиб борасида бизда муаммолар бор. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти, аксинча, жамоани кучсизлантирмоқда. Ўйиннинг якунида бўлган вазиятларни инобатга олмасак, ўйин дурангга мос эди. Ҳечқиси йўқ, ишлашда давом этамиз. "Локомотив"ни эса ғалаба билан табриклайман.

- Жамоадаги асосий камчилик қандай?
- Сифатли футболчилар бизга етишмаяпти. Биз қўл остимиздаги футболчиларни ишлатяпмиз. Шу боисдан узоққа бора олмаяпмиз. Чунки бошдан баланд сакраб бўлмайди. Натижаларга эришиш учун шунга яраша футболчилар керак.

- Рестартдан кейин жамоа тўртинчи ўйинда ҳам гол ура олмаяпти.
- Қандай қилиб гол ура оламиз? Рухсатдан кейин атиги 7-8 кун машғулотларда қатнашдик. Менимча бундай ҳолат деярли барча клубларда бўлди. Аммо менинг футболчиларим жисмоний ва функционал жиҳатдан етарлича тайёргарликка эриша олмади. Шунингдек, футболчиларга совуққонлик ва маҳорат ҳам етишмаяпти. Бу ерда бирор футболчини гапириб, уялтирмоқчи эмасман.

- Август ойида трансферлар ойнаси очилади. Жамоа таркиби қанчалик даражада ўзгаради?
- Катта ўзгаришлар бўлади. Камида 7-8 футболчи билан хайрлашамиз. Уларнинг ўрнига сифатли футболчилар оламиз. Ҳозирги ёмон ҳолатдан чиқиб олиш учун бизга кучли тайёргарликка эга футболчилар талаб қилинади.

- Олдингизга қандай вазифалар қўйилган?
- Ҳозирги вазифамиз - мана шу ҳолатдан чиқиб олиш. Буни уддалаб олсак, мавсум давомида бизнинг олдимизга вазифалар қўйиб борилади. Аслида вазифалар доимо мавсум аввалида қўйиларди. Жамоа таркибини мен йиғмаганман ва шу сабабли ҳам бу борада шундай келишиб олганмиз.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика