Latest news

12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5

Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади News

Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади

Вилоятимизнинг чекка ва олис қишлоқларидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, футбол орқали уларнинг индивидуал қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида сурхондарёлик таниқли спортчи Элдор Шомуродов футбол академиясини ташкил этиш режалаштирилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган Футбол академияси негизида Элдор Шомуродов футбол академиясини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишди.

Қурилиш ишлари 2024 йил январ ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган. Танишув чоғида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича якуний ишларни бажариш ҳамда қурилишни белгиланган муддатда бошлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ташриф давомида футбол академиясида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг футболдаги режа ва мақсадлари билан қизиқди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимиз ҳокимининг Японияга ташрифида «Ванфоре Кофу» футбол клуби билан Сурхондарё вилоятида футбол мактабларини ривожлантириш, академияларда ўқишни ташкил қилиш, ўйинчилар ва тренерлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилган эди. 




Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика