Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Сурхондарё вилояти чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди ФОТО News

Сурхондарё вилояти чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди ФОТО

Сурхондарё вилоят ички чемпионатида жами 14та жамоа икки гуруҳга 7тадан бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боришди.

“А”ва “Б” гуруҳларидаги   энг кўп очко жамғарган икки жамоа вилоят чемпионлиги учун кечадиган яъни кейинги босқичга тўрт жамоа йўламани қўлга киритишди.

“А” гуруҳидан чиққан икки клуб:
“Динамо" (Термиз)
“ Унверситет” (Термиз)

“Б” гуруҳидан чиққан икки клуб:
“Денов” (Денов)
 “Шўрчи” (Шўрчи)

Жамоалар  шу йилнинг 20 ноябрь санасида дастлабки баҳсларга киришади.

“Б” гуруҳда жой олган Мадибек Бадалов бошчилигидаги Денов туманининг “Денов” жамоаси  ўз гуруҳида 14та учрашув ўтказган шундан 13 тасида ғалаба тантана қилишган, фақатгина бир маротаба сафар учрашувида Шўрчининг “Шўрчи”  жамоасидан 2:3 ҳисобида мағлубият аламини тортишган.

Жамоа рақиблар дарвозасига жами 56 та тўп киритиб, 19 мартаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. “Денов” жамоаси бу йилги ички чемпионатда рақиблар дарвозасига энг кўп тўп киритган жамоа ҳисобланади.

Деновлик футболчилар  ўз гуруҳида 39 очко  жамғарган ҳолда, 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олишди.  

Жамоа тўпурарлик баҳсини бошқараётган ва  ўзининг мавсумдаги ёрқин ўйинлари билан кўп сонли мухлислар олқишига сазавор бўлаётган жамоа ҳужумчиси Ҳасан Тошбадалов ҳисобида ҳозирча 16 та гол мавжуд.  


Биринчи лигада иштирок этишни мақсад қилган “Денов” жамоасининг ички чемпионатни  юқори савияда ўтказишида бир қатор  тадбиркорлар яьни, жонкуяр  футбол фидойилари Зокир Маҳмарасулов, Адҳам Тангриқулов, Бекзод Азимовларининг беминнат ҳизматларидан маҳаллий ишқибозлар мамнун.

Жамоанинг  ўй–сафар учрашувларида ёнида туриб қуллаб-қувватлаётган Денов футбол интернати  болалар футбол мураббийси олий ва биринчи лига жамоаларида фаолият олиб бораётган бир қатор  футболчилар  Баҳриддин Ваҳобов (Бухоро), Жасур Холтўраевлар (Шўртан) устози ва  жамоа мухлислар клуби бошлиғи Эркин Тўраевларнинг самарали меҳнатлари таҳсинга сазовордир.  

Фахриддин Чориев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика