Latest news

17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12

"Сурхон"да ўйнаётган "Реал"нинг собиқ футболчиси ҳақида News

"Сурхон"да ўйнаётган "Реал"нинг собиқ футболчиси ҳақида

"Пахтакор" 8-турда очко йўқотди.

Аниқроғи, "шерлар" иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган пайтда "Сурхон" камбэк амалга оширди. Бунда Термиз клубининг 11-рақамли футболчиси катта ишни амалга оширди. Дастлаб, жаримадан Қувватов дарвозасини ишғол қилган испаннинг 90+3-дақиқада бошлаган ҳужумини Бобожонов гол билан якунлади.

Гап "Реал" тарбияланувчиси Луис Мигель Кезада ҳақида кетяпти. У 1996 йил Мадридда доминиканлик муҳожирлар оиласида туғилган. 10 ёшида "Реал" академиясига қабул қилинган футболчи 2016-2019 йилларда "қаймоқранглилар"нинг фарм-клуби — "Кастилья"да тўп тепди.

Бу орада Зидан томонидан асосий жамоага ҳам жалб қилиб турилди. Хусусан, 2017 йил "Реал" либосидаги дебютини нишонлади. Ҳатто Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўртоқлик ўйинида Рафаэль Варанни алмаштирган Луисми де Хеа дарвозасини пенальтидан ишғол қилган эди. 


У "Кастилья"да Феде Вальверде, Ашраф Ҳакими, Марио Эрмосо ва Мартин Эдегор сингари бўлажак юлдузлар билан бирга тўп тепган. Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо ҳозир "Тоттенхэм"да ўйнаётган Серхио Регилон ўша даврда Кезаданинг ўринбосари эди.

"Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаган Луисми 2019 йилда "Кадис"га кўчиб ўтди. Бу ерда оғир жароҳатга йўлиққан ярим ҳимоячи деярли 2 йилни майдон ташқарисида ўтказиб юборди.

Ниҳоят, 2022 йилнинг аввалида "Сурхон" таркибида қўшилган футболчи аста-секин спорт формасини тиклаб оляпти. Шундай экан, Луисми Кезада нималарга қодирлигини чемпионат якунига қадар барчага исботласа керак. 

Ўзбек футболи ҳақидаги "Футбол анализи" блогига обуна бўлинг!

Author :
Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика