Latest news

01:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл", "Брайтон" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  1 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  0 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  8 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  4 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  4 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  8 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17

"Сурхон"да ўйнаётган "Реал"нинг собиқ футболчиси ҳақида News

"Сурхон"да ўйнаётган "Реал"нинг собиқ футболчиси ҳақида

"Пахтакор" 8-турда очко йўқотди.

Аниқроғи, "шерлар" иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган пайтда "Сурхон" камбэк амалга оширди. Бунда Термиз клубининг 11-рақамли футболчиси катта ишни амалга оширди. Дастлаб, жаримадан Қувватов дарвозасини ишғол қилган испаннинг 90+3-дақиқада бошлаган ҳужумини Бобожонов гол билан якунлади.

Гап "Реал" тарбияланувчиси Луис Мигель Кезада ҳақида кетяпти. У 1996 йил Мадридда доминиканлик муҳожирлар оиласида туғилган. 10 ёшида "Реал" академиясига қабул қилинган футболчи 2016-2019 йилларда "қаймоқранглилар"нинг фарм-клуби — "Кастилья"да тўп тепди.

Бу орада Зидан томонидан асосий жамоага ҳам жалб қилиб турилди. Хусусан, 2017 йил "Реал" либосидаги дебютини нишонлади. Ҳатто Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўртоқлик ўйинида Рафаэль Варанни алмаштирган Луисми де Хеа дарвозасини пенальтидан ишғол қилган эди. 


У "Кастилья"да Феде Вальверде, Ашраф Ҳакими, Марио Эрмосо ва Мартин Эдегор сингари бўлажак юлдузлар билан бирга тўп тепган. Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо ҳозир "Тоттенхэм"да ўйнаётган Серхио Регилон ўша даврда Кезаданинг ўринбосари эди.

"Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаган Луисми 2019 йилда "Кадис"га кўчиб ўтди. Бу ерда оғир жароҳатга йўлиққан ярим ҳимоячи деярли 2 йилни майдон ташқарисида ўтказиб юборди.

Ниҳоят, 2022 йилнинг аввалида "Сурхон" таркибида қўшилган футболчи аста-секин спорт формасини тиклаб оляпти. Шундай экан, Луисми Кезада нималарга қодирлигини чемпионат якунига қадар барчага исботласа керак. 

Ўзбек футболи ҳақидаги "Футбол анализи" блогига обуна бўлинг!

Author :
Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика