Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  6 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  17 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

«Сурхон»: Танлов давом этмоқда News

«Сурхон»: Танлов давом этмоқда

Tags :  Сурхон
Хабарингиз бор, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида Сурхондарё вилояти шарафини «Сурхон» (Термиз) футбол клуби ҳимоя қилади.

Бу клуб ўтган мавсумда Жарқўрғонинг «Нефтчи» ва вилоятнинг бошқа жамоалари таркибларида тўп сурган маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантирилади.  Айни чоғда Термизда профессионал футбол клуби фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари учун қулай шарт-шароитларни яратиш учун барча имкониятларни ишга соляпти.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига кўра, ҳар бир футбол клуб ўз рамзи (логотипи) ва байроғига эга бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа учун логотип яратиш мақсадида танлов эълон қилади. Танловда профессионал дизайнерлардан ташқари истаган футбол мухлиси ўз ижодий ишлари билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун айтиш керакки, яратиладиган янги логотипда футбол элементлари билан бир қаторда Сурхондарё вилояти, шунингдек, кўҳна ва ҳамиша навқирон Термиз шаҳри тимсолини ифодалувчи белгилар ҳам акс этиши талаб этилади. Келаси йили “Сурхон” жамоаси ташкил топганлигининг роппа-роса ярим асрлик тўйи нишонланади. Воҳаликлар мавсумни ўзларининг анъанавий сариқ ва кўк либосларида ўтказиши режалаштирилмоқда. Логотипни яратишда ушбу жиҳатларга ҳам эътибор қилинса айни муддао бўларди.

Ҳозирга қадар 200дан ортиқ логотип намуналари юборилди. Танлов 12 февралга қадар давом этади. Якунда тақдим этилган ижодий ишлардан энг маъқул ва муносиби “Сурхон” профессионал футбол клуби логотипи учун танлаб олинади.

Танловда ғолиб чиққан муаллиф футбол клуби маъмурияти томонидан моддий рағбатлантирилади.

Мурожаат учун телефон: +998907474777.

Ўз ижодий ишларингизни қуйидаги электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин: surkhon1968@mail.ru

Барчани танловга таклиф этамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика