Latest news

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  0 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор! News

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор!

Сурхондарёнинг биринчи рақамли жамоаси бўлган ҳақиқий "Сурхон"ни мухлислар анчадан бери соғинганлари рост.

Афсуски бу йил жамоа кучлилар қаторига қўшила олмади. ПРО-Лигада 4-ўринни қўлга киритган клубда 2019 йилда туб ўзгариш бўлади. Клуб ҳомийлари "Сурхон"ни кучлилар қаторига қайтариш учун жиддий бел боғладилар ва энди у ерда ўз касбининг мутахассислари фаолият олиб борадилар. Бу нафақат мураббий, балки клуб структурасида ҳам амалга ошириладиган асосий иш. Сўнгги икки йилда айнан шу омил клубнинг муваффақиятига салбий таъсир ўтказди.

Бизга маълум қилишларича, 9 йил давомида "Олмалиқ" жамоасида фаолият олиб борган Ботир Мирзаев клуб бош директори сифатида иш бошлади. "Олмалиқ" жамоаси унинг раҳбарлигида олий лигада ёмон натижалар қайд этмаган. 2009 йил мавсумни 4-ўринда тугатган клуб, 2013-15 йиллар оралиғи кучли олтиликдан пасга тушмаган.

"Бизга нафақат жамоани, балки клубни ривожлантириш вазифаси қўйилди. "Сурхон" жамоасининг барча чизиқларини яхши савиядаги футболчилар билан кучайтирамиз. Структурада ҳам катта ўзгаришлар бўлади ва узоқ йиллар давомида футболда ишлаган мутахассислар, клубнинг футбол мактаби, маркетинг, матбуот хизматларига жалб этилади. Лицензиялаш бўлимига ҳам энг малакали мутахассисларни жалб қиламиз", - дейди Ботир Мирзаев.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика