Latest news

01:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  20 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  1 00:23ЕЧЛ. Барча учрашувларнинг онлайн ҳисоби битта саҳифада   2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  0 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  12 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  48 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14

"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор News

"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор

Жамоа бош мураббийи ҳеч нимани ҳал қилмаган ва фақатгина "қоғозда" бош бўлган ҳолатларни эслаймиз.

Ўзбекистонда сўнгги вақтлар жамоа бош мураббийлигида де-юре бир одам, уни бошқарадиган эса умуман бошқа инсон бўлган ҳолатлар бўлмоқда. Бу турли хил сабабларга кўра рўй беради – бу "бош" мураббийда керакли мураббийлик лицензияси бўлмаган ва "қўғирчок мураббий"да бор бўлган ҳолат.


"Сурхон"

Термиз клуби ҳаммадан олдинлаб кетди. Биринчидан, улар фақатгина қоғозда ҳам "Термиз клуби". Аслида, "Сурхон" учинчи мавсумдирки Тошкент ва бошқа шаҳарларда ўйнамоқда. Термизликлар 2022 йилда "Жар" (Тошкент), "ОКМК спорт мажмуаси" (Олмалиқ) ва "Динамо" (Самарқанд) стадионларида ўйнашди. "Сурхон" 2023 йилги мавсум ўз уй ўйинларини "Пахтакор" стадионида ўтказди. Эҳтимол термизликлар жорий мавсумнинг иккинчи даврасида ўз уйларига қайтар, аммо бу аниқ эмас.

Мураббийларга келсак, клубдан испан мутахассислари кетганидан сўнг "Сурхон"да мураббийлар қўнимсизлиги бошланди. 2023 йилнинг бошида жамоага расман Сергей Арсланов тайинланди – ёш ва деярли ҳеч кимга таниқли бўлмаган мураббий. Шу билан бирга, термизликларнинг бош мураббийи Сергей Токов бўлиб қолди. Ҳа, Арсланов ҳам, Токов ҳам бир неча бор уларда "мураббийлик тандеми" эканлигини қайд этишди, аммо "Сурхон"даги вазиятдан хабардорлар клубда Токовнинг мавқеи Арслановникидан баландроқ эканлигини айтишди. Матн бошида қайд этганимдек, бу Сергей Арслановда Суперлига клубида бош мураббий бўлиш учун керакли мураббийлик лицензияси борлиги, Токовда эса йўқлиги билан боғлиқ ҳолат.

Аммо, бу билан барчаси тугамади. 2023 йилнинг сўнггида "Сурхон"да бош мураббий бошқа инсон – Станислав Кудряшов эканлиги маълум бўлди. У Арсланов/Токов тандемида клубда эди ва етарлича катта роль ўйнаган. Ўшанда Championat.Asia Токовнинг "Сурхон"дан кетгани ва "Навбаҳор"да Самвел Бабаяннинг мураббийлар штабига қўшилишини хабар қилганди, аммо бу рўй бермади.

2024 йилги мавсумнинг бошида "Сурхон"ни ҳеч ким кутмаганда Февзи Давлетов қабул қилиб олди. Тарихда футболчи сифатида таниш бўлган инсон бунга қадар ҳеч қаерда бош мураббий бўлиб ишламаган. Собиқ "бош мураббий" Сергей Арсланов кейинроқ селекционер мураббий этиб тайинланди, аммо бир қанча вақт ўтиб "Нефтчи"га кетди (у Виталий Левченконинг ёрдамчисига айланди).

Ҳозирда "Сурхон" бош мураббийи де-факто Станислав Кудряшов ҳисобланади. Февзи Давлетов ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришга масъул.


"Локомотив"

Мураббийлар қўнимсизлиги "Локомотив"да ҳам рўй бермоқда. Қачонлардир мамлакат чемпиони бўлган клуб бир ярим йил ичида тўрт бор бош мураббийни алмаштирди. Аввалига жамоани Денис Коростиченко бошқарди, аммо унинг ўрнига Сервер Жепаров тайинланди. "Темирйўлчилар" унинг қўл остида келишилган ўйинлар билан боғлиқ можарога аралашиб қолди ва Суперлигани тарк этди, шундан сўнг Коростиченко клубга қайтди. Денис Владимирович "Локомотив"ни ўзбек футболи элитасига қайтара олди, аммо клуб бу учун унга навбатдаги истеъфо билан миннатдорчилик билдирди ва жамоани Александр Стоймирович қабул қилиб олди.

Сербиялик мутахассис бунга қадар ҳеч қаерда бош мураббий бўлиб ишламаган. У Миржалол Қосимов қўл остида ОКМКда жисмоний тайёргарлик бўйича ва ассистент мураббий эди. Аммо, Стоймирович тажриба тўплади ва ўзини жамоани бошқариш учун имконият олишга лойиқ деб топди. Аммо, кейинги масала бунинг учун керакли лицензия йўқлиги бўлди. Александр 2023 йилнинг ноябрида Championat.Asia'га берган интервьюсида "Лицензия йўқлиги муаммо эмас. Pro лицензциясини олишим мумкин" деганди.

2024 йилнинг бошида Стоймировичда ҳалигача лицензия йўқ эди, шу сабаб бош мураббийликка кимни "тайинлаш" масаласи чиқди. Танлов эса бироз олдинроқ муаммоли "Турон" билан Суперлигани тарк этган Ёрқин Назаров бўлди.

"Темирйўлчилар" "Сурхон"дан фарқли равишда Назаров клубда ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини айтишдан уялишмайди. Матбуот анжуманига расман "катта мураббий" лавозимидаги Александр Стоймирович келади. ЎзПФЛ бунга кўзини юмди ва ўйинлардан сўнг сербиялик мутахассисга Назаровнинг ўрнига матбуот билан гаплашишга имкон берди. Ёрқиннинг қиладиган иши – шунчаки ўйинлар пайтида захира ўриндиғида ўтириш.


"Бунёдкор"

"Бунёдкор"даги вазият янада қизиқроқ. Жамоада икки йил ичида саккиз мураббий алмашди: Виктор Карпенко, Иван Бошкович, Мурод Отажонов, Александр Крестинин, Иван Бубало, Анвар Ғофуров, катта Сергей Арсланов, Илёс Зейтуллаев. Зейтуллаев умуман бош мураббийликка келишга, ундан кетишга ва қайтишга ҳам улгурди. Буларнинг барчаси бир неча кун давомида содир бўлди. Отажонов ва катта Сергей Арсланов (ҳа, бу "Сурхон"даги Сергей Арслановнинг отаси - бу уларда оилавий) пайтида клубдаги барчасини аслида Анвар Ғофуров ҳал қилган. У бир неча бор унга бошқаришни беришларига эришди. Аммо, "Бунёдкор" раҳбарияти якунда Италияда мураббийлик билимларини олган Илёс Зейтуллаевни танлади. Ҳозирча бу тажриба "қалдирғочлар"га ёрдам бермаяпти: клуб ҳалигача Суперлигадаги сўнгги ўринни эгаллаб турибди.


Аммо, бундай ҳолатлар Ўзбекистондан бошқа жойларда ҳам рўй берган.


Россия:

2016 – "Ростов" (де-юре Кириченко/де-факто Бердиев);

2018 – "Краснодар" (Фоменко/Мусаев);

2019 – "Торпедо" (Савичев/ Игнашевич);

2022 – "Сочи" (Точилин/Гаранин);

2022 – "Локомотив" (Комппер/Циннбауэр).


Франция:

2023 – "Ницца" (Дигар*).

* Дидье Дигар 2023 йилнинг январидан июнига қадар "Ницца"да вақтинчалик бош мураббийлик лавозимини бажарувчи бўлган. Ўшанда унда Pro лицензияси йўқ эди, шу сабаб клуб бу учун ҳар бир ўйинда 25 000 евро жарима тўлаган.


Италия:

2024 – "Комо" (Робертс/Фабрегас).



Муаллиф: Мистер X

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика