Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Сурия бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар жисмонан яхши тайёргарликка эга" News

Сурия бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар жисмонан яхши тайёргарликка эга"

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Фажр Иброҳим эртага Ўзбекистонга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Осиё кубоги ортда қолганига анча бўлди. Мақсадимиз олдинда турган ЖЧга муносиб тайёрланиш. Айни пайтдаги вазифамиз терма жамоани янгидан шакллантиришдир. Бу борада айниқса Олимпия терма жамоасига таянамиз. Лекин, ушбу йиғин доирасидаги ўртоқлик учрашувлари учун, Эрон ва Ўзбекистонга қарши баҳсларга маҳоратли футболчиларни ҳам олиб келдим. Аммо, келажакда терма жамоага асосан Олимпия терма жамоасидан футболчилар жалб этилади. Бу бизнинг стратегиямиз. 


-Эшитишимизча, Омар Харбин рақибга қараб терма жамоага келиш-келмасликни ҳал қилади. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Биласизми? Тарих ортда қолди. Бу ўша даврда ишлаган инсонлар билан бўлган ҳолат. Мен ҳозир ишлаётган футболчилар ҳақида гапираман. У нима учун келмади? У оилавий сабабларга кўра Ўзбекистонга ташриф буюрмади. 

-Штангедан сўнг нимани ўзгартиришга эришдингиз? Ўз услубингизни жамоага сингдира олдингизми?

-Бундан олдин ҳам айтиб ўтгандим. Асосий мақсадим - Сурия терма жамоасини секин-аста ёшартириб бориш. Бунда мен Олимпия терма жамоаси ўзагига ишонч билдираман. 


-Эртанги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг қайси нуқтасидан хавфсирамоқдасиз?

-Мен жамоанинг Туркия ва КХДРга қарши ўйинини кўрдим. Ушбу жараёнда амин бўлдимки, Ўзбекистонда маҳоратли футболчилар етарли. Яна бир жиҳат борки, футболчиларингиз жисмоний томонлама яхши тайёргарликка эга. 

-Сурия аввалги ЖЧ саралашида кучли ўйин намойиш этиб, плей-оффгача етиб борганди. Бу сафар эса жамоа Эронда шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди...

-Ўтган сафар саралаш жараёнида Сурияни мен тайёрлагандим. Ўша пайт Ўзбекистонга қарши иккита ўйин ўтказгандик. У маҳал биз ҳар томонлама яхши шароитда эдик. Лекин, ҳозирда бизда кўпгина ўзгаришлар бор. Ҳозирги ва аввалги шароитни таққослай олмаймиз. Биз ҳозир барқарорликни ушлаб олишимиз лозим. Мен терма жамоага янги қон олиб кирмоқчиман ва бу биз учун энг муҳими. Эронга қарши натижа жуда уятли, лекин бу футбол ва унда бундай натижалар бўлиб туради. Асосийси, келажакда бундай муаммоларни бартараф этишдир. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика